Шавкат Мирзиёев Ғуломжон Ёқубовни "Буюк хизматлари учун" ордени билан мукофотлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по повышению энергоэффективности в отраслях экономики
Шавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по повышению энергоэффективности в отраслях экономики - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2025
Oбуна бўлиш
Ғуломжон Ёқубов 60 йилдан буён санъат йўлида хизмат қилиб келмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 март — Sputnik. Ғуломжон Ёқубов "Буюк хизматлари учун" ордени билан мукофотланди. Бу ҳақда президент тегишли фармонни имзолади.
"Ўзининг катта хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқ артисти, "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси хонандаси Ёқубов Ғуломжон Ташпулатович "Буюк хизматлари учун" ордени билан мукофотлансин", — дейилган ҳужжат матнида.
Маданият вазирлигига кўра, “Халқлар дўстлиги” санъат саройида Ғуломжон Ёқубов таваллуд санаси муносабати билан катта консерт дастури бўлиб ўтди.
Унда Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубовни мукофотлаш тўғрисида”ги фармонини президенти маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.

"Ғуломжон Ёқубов миллий қўшиқчилик санъатимизни ривожлантириш борасидаги хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди", — дейилади хабарда.

Ғуломжон Ёқубовга мукофотни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева топширди.
Маълумот учун, Ғуломжон Ёқубов 60 йилдан буён санъат йўлида хизмат қилиб келмоқда.
Янгиликлар лентаси
0