https://sputniknews.uz/20250302/eik-barqaror-rivojlanish-maqsad-48199514.html
ЕИК: Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни талаб этади
ЕИК: Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни талаб этади
Sputnik Ўзбекистон
Бангкокда БРМга эришишда интеграция жараёнларининг роли муҳокама қилинди. 02.03.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-03-02T16:38+0500
2025-03-02T16:38+0500
2025-03-02T16:38+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
бмт
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/1b/44558854_0:0:3291:1851_1920x0_80_0_0_e929b93e5e8be50824cc888236cdf6fb.jpg
ТОШКЕНТ, 2 март — Sputnik. Бангкокда Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) бўйича XII Осиё-Тинч океани форуми бўлиб ўтди. Тадбирнинг асосий мавзуси Барқарор ривожланиш бўйича 2030 кун тартибини амалга оширишга қаратилган барқарор ва инклюзив ечимларни илгари суриш бўлди, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.Форум иштирокчилари минтақавий тенденцияларни муҳокама қилишди ва илғор тажриба алмашишди.Унда Евроосиё иқтисодий комиссиясидан Интеграцияни ривожлантириш департаменти директори Микаел Беллуян иштирок этди. Беллуян ўз сўзида қайд этишича, минтақадаги интеграция жараёнлари мамлакатлар учун БМТ 2030 кун тартибини амалга оширишда сезиларли ютуқларга эришиш учун қўшимча имкониятлар очади.Унинг айтишича, БРМга эришиш умумий вазифа бўлиб, халқаро муносабатларнинг барча иштирокчиларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва ресурсларини сафарбар этишни талаб қилади.Бу чора-тадбирлар амалда савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, савдодаги тўсиқларни бартараф этиш ва ишбилармон доираларнинг хабардорлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/1b/44558854_348:0:3079:2048_1920x0_80_0_0_61e963d8591892a9ae9680913b648a5b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, еик, бмт, ҳамкорлик
еоии, еик, бмт, ҳамкорлик
ЕИК: Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни талаб этади
Бангкокда БРМга эришишда интеграция жараёнларининг роли муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 2 март — Sputnik. Бангкокда Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) бўйича XII Осиё-Тинч океани форуми бўлиб ўтди. Тадбирнинг асосий мавзуси Барқарор ривожланиш бўйича 2030 кун тартибини амалга оширишга қаратилган барқарор ва инклюзив ечимларни илгари суриш бўлди, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.
Форум иштирокчилари минтақавий тенденцияларни муҳокама қилишди ва илғор тажриба алмашишди.
Унда Евроосиё иқтисодий комиссиясидан Интеграцияни ривожлантириш департаменти директори Микаел Беллуян иштирок этди. Беллуян ўз сўзида қайд этишича, минтақадаги интеграция жараёнлари мамлакатлар учун БМТ 2030 кун тартибини амалга оширишда сезиларли ютуқларга эришиш учун қўшимча имкониятлар очади.
“Бу баёнот нафақат назарий, балки ҳақиқий тажрибага асосланган. ЕИК ташкил этилганидан кейин ўн йилдан кўпроқ вақт ўтгач, минтақавий интеграция жараёнлари ва БРМларни амалга ошириш ўртасида аниқ боғлиқликни кўриш мумкин”, — деди у.
Унинг айтишича, БРМга эришиш умумий вазифа бўлиб, халқаро муносабатларнинг барча иштирокчиларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва ресурсларини сафарбар этишни талаб қилади.
“ЕОИИ ўзининг халқаро фаолияти доирасида кузатувчи мақоми, имтиёзли ва имтиёзсиз савдо шартномалари, ҳамкорлик меморандумлари каби воситалардан фойдаланган ҳолда ҳамкорлар билан мулоқотни фаол ривожлантирмоқда”, — дея қўшимча қилди Беллуян.
Бу чора-тадбирлар амалда савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, савдодаги тўсиқларни бартараф этиш ва ишбилармон доираларнинг хабардорлигини оширишга хизмат қилмоқда.