Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ тадбиркорларни иқтисодий мулоқотга жалб қилишни режа қилмоқда

© Depositphotos / BongkarnGraphicКоманда разработчиков над созданием шаблона смартфона
Команда разработчиков над созданием шаблона смартфона - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2025
Oбуна бўлиш
ЕИК вакиллари ЕОИИ фаолияти ва ривожланишига оид тадбиркорларнинг саволларига жавоб беришди.
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) иқтисодий мулоқотга кўпроқ тадбиркорларни жалб қилишни режа қилмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) матбуот хизмати маълум қилди.
ЕИК иқтисодиёт ва молия сиёсати вазири Бахит Султонов раислигида комиссия вакилларининг Беларусь ишбилармон доиралари билан учрашуви бўлиб ўтди. Комиссия вакиллари ЕОИИ фаолияти ва ривожланишига оид тадбиркорларнинг саволларига жавоб беришди.
“Тадбиркорлар Евроосиё иқтисодий интеграциясининг асосий бенефициарлари ва интеграция жараёнларининг драйвери бўлиб, ЕОИИ қонунчилигининг амалий аҳамиятини таъминлаши керак. Яқинда россиялик тадбиркорлар билан учрашув ўтказдик, ўтган йили эса Арманистон ва Қозоғистон тадбиркорлари билан учрашдик. Режаларда иқтисодий мулоқотга кўпроқ хўжалик юритувчи субъектларни жалб этиш мақсадида бундай учрашувларни нафақат аъзо давлатлар пойтахтларида, балки бошқа шаҳарларда ҳам мунтазам равишда ўтказиш назарда тутилган”, — деди Бахит Султонов.
Вазир Комиссиянинг иқтисодий ва молиявий сиёсат блоки томонидан ЕОИИ доирасида бизнес юритиш шартларини яхшилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапирди. У тадбиркорларнинг тартибга солишнинг бизнес шароитларига таъсири ва ҳақиқий таъсирни баҳолаш жараёнларида иштирок этиш имкониятлари ҳақида алоҳида маълумот берди.
“Сўнгги йилларда Комиссия қарорлари лойиҳаларини оммавий муҳокама қилишда Беларусь бизнес вакилларининг иштироки улуши 26-32 фоиз оралиғида бўлди. Бу анча юқори кўрсаткич бўлиб, Беларусь Республикаси тадбиркорларининг Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тартиб-қоидаларига кенг жалб этилганидан далолат беради”, — деди Султонов.
ЕИК вазири тадбиркорларни шу йил Евроосиё иқтисодий форуми доирасида Комиссия ва ЕОИИ Ишбилармонлар кенгаши ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик бўйича Маслаҳат кенгаши йиғилишида иштирок этишга таклиф қилди.
Комиссиянинг Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш департаменти директори Ернар Бакенов Беларусь ишбилармон доиралари томонидан илгари аниқланган муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича маълумотларни тақдим этди. Хусусан, ҳамкорлик лойиҳаларини рағбатлантириш, товарларнинг ЕОИИ мамлакатлари бозорларига тўсиқсиз киришини таъминлаш, хизматлар ва интеллектуал мулк савдосини либераллаштириш соҳасидаги Иттифоқ қонунчилигини такомиллаштириш борасидаги ютуқларни алоҳида таъкидлади.
Андрей Слепнев: Соглашение о свободной торговле переводит экономическое партнерство с Ираном на качественно новый уровень - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Эркин савдо келишуви Эрон билан ҳамкорликни янги босқичга кўтаради — ЕИК
Янгиликлар лентаси
0