Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Эркин савдо келишуви Эрон билан ҳамкорликни янги босқичга кўтаради — ЕИК

© © ЕЭК Андрей Слепнев: "Соглашение о свободной торговле переводит экономическое партнерство с Ираном на качественно новый уровень"
Андрей Слепнев: Соглашение о свободной торговле переводит экономическое партнерство с Ираном на качественно новый уровень - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2025
Oбуна бўлиш
Эронда III “Евроосиё” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Эркин савдо келишуви Эрон билан иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) савдо вазири Андрей Слепнёв Теҳрондаги III халқаро “Евроосиё” кўргазмасининг очилиш маросимида маълум қилди.
Тадбирда Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ва Эрон саноат, конлар ва савдо вазири Муҳаммад Атабак иштирок этди.
© ЕЭКЕвразийская выставка в Тегеране
Евразийская выставка в Тегеране - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2025
Евразийская выставка в Тегеране
ЕИК вазири таъкидлаганидек, янги имкониятларни амалга ошириш учун давлатлараро даражада ва ишбилармон доиралар ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим.
“Шунинг учун биз ушбу тадбирга алоҳида аҳамият бермоқдамиз ва бизнес ҳамжамиятидан келиб чиқадиган барча саволларга тезкорлик билан жавоб беришга тайёрмиз. Эронлик ҳамкасбларимиз билан биргаликда биз ЕОИИ ва Эрон ишбилармон доиралари янги кенг кўламли Битим яратган афзалликлардан максимал даражада фойдаланишлари учун барча зарур маълумотларни тақдим этамиз”, — деди Андрей Слепнёв.
Томонлар биргаликда кўргазма павильонларига ташриф буюришди.
Ташрифи доирасда Муҳаммад Атабак билан ишчи учрашув ўтказилди, унда битимни амалга ошириш бўйича зарур қадамлар атрофлича муҳокама қилинди ва ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитасини тайёрлаш бўйича келишувга эришилди.
“Йўл харитаси чегара божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, саноат кооперацияси, савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш, санитария ва фитосанитарияни тартибга солиш соҳасидаги ҳамкорлик, электрон тижорат каби истиқболли йўналишларни ўз ичига олиши мумкинлигига ишонаман”, — деди ЕИК вазири.
“Йўл харитаси” Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Эрон ўртасида тўлақонли эркин савдо битими фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай масалаларни кўриб чиқиш учун институционал платформа сифатида ташкил этилган қўшма қўмитанинг биринчи йиғилишига қадар, шунингдек, Эронга ЕОИИда яқинда берилган кузатувчи мақомини амалга ошириш контекстида томонлар ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш учун шакллантирилиши керак.
Андрей Слепнёв қўшма қўмита биринчи йиғилишини Эрон томони кузатувчи давлат сифатида иштирок этишни режалаштираётган Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг бўлажак йиғилишларидан бири доирасида ўтказишни таклиф қилди.
Кўргазма доирасида Теҳрон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ЕИК делегациясининг Эрон ишбилармон доиралари билан кенг кўламли учрашуви бўлиб ўтди. Унда ЕОИИ давлатларидан дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирок этди.
Иранские флаги развеваются во время церемонии открытия нового оборудования и инфраструктуры 25 февраля 2019 года в порту Шахид Бехешти в юго-восточном иранском прибрежном городе Чабахар в Оманском заливе.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Энди ЕОИИдаги ишбилармонлар Эрон билан ҳамкорликни ривожлантириши мумкин — ЕИК
Янгиликлар лентаси
0