Жабрланувчилар учун тўланадиган пул миқдори тасдиқланди — янги тартиб

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2025
Oбуна бўлиш
Жиноят процесси иштирокчиси вафот этса, унинг оила аъзоларининг ҳар бирига БҲМнинг 100 баравари миқдорида пул тўланади.
TOШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Энди жиноят процесси иштирокчилари ижтимоий ҳимоя қилинади. Бу ҳақда ҳукумат қарори билан тасдиқланган тегишли низомда назарда тутилган.
Ҳукумат қарори билан “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш тартиби” тўғрисидаги низом тасдиқланди.
“Низом жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган бир йўла бериладиган нафақани тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди”, — дейилади ҳужжат матнида.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи орган этиб белгиланди.
Қуйидагилар ҳимоя қилинувчи шахсга жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллашга асос бўлади:
ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги);
унга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати етказилганлиги ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганлиги;
унга ногиронликни келтириб чиқармайдиган тан жароҳати етказилганлиги ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганлиги;
мулкий зарар етказилганлиги.
Бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори қуйидагича: шахс вафот этганда унинг оила аъзолари ҳар бирига тенг улушда - БҲМнинг 100 баравари миқдорида.
Шахсга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати етказилган ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганда, ногиронлик гуруҳига кўра:
I гуруҳ - БҲМнинг 80 баравари миқдорида;
II гуруҳ - БҲМнинг 70 баравари миқдорида;
III гуруҳ - БҲМнинг 50 баравари миқдорида.
Ногиронликни келтириб чиқармайдиган тан жароҳати етказилганда ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганда эса, суд-тиббий экспертизасининг хулосаси асосида:
оғир даража - БҲМнинг 35 баравари миқдорида;
ўрта даража - БҲМнинг 35 баравари миқдорида;
соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига олиб келган енгил даража - БҲМнинг 25 баравари миқдорида.
“Ижтимоий ҳимоя чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор (ажрим) уни таъминловчи орган томонидан уни олган кундан бошлаб, 10 сутка ичида ижро этилиши лозим”, — дейилган хабарда
Бир йўла бериладиган нафақа солиққа тортилмайди ва ундан ушлаб қолишлар амалга оширилмайди.
Ушбу қарор шу йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.
Тюрьма. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2024
Энди қамоққа олинган шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0