Зеленский АҚШ билан ресурслар бўйича келишув имзолашга ҳали тайёр эмас — ОАВ

© AP Photo / Andreea AlexandruПрезидент Украины Владимир Зеленский. Архивное фото
Президент Украины Владимир Зеленский. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2025
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, келишув ҳозирги кўринишида “шерикликни акс эттирмайди, фақат Украинанинг бир томонлама мажбуриятларини ўз ичига олади”.
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Владимир Зеленский бир қатор муаммоли масалалар туфайли АҚШ билан фойдали қазилмалар бўйича келишув имзолашга тайёр эмас, деб хабар бермоқда “Sky News” телеканали украиналик манбага таяниб.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Украина танлов олдида турганини маълум қилганди: ёки америкаликлар билан фойдали қазилмалар бўйича ҳамкорликка доир келишувга эришиш, ёки қатор оқибатларга дуч келиш.
“Келишув ҳали имзоланишга тайёр эмас, бир қатор муаммоли масалалар мавжуд ва лойиҳанинг ҳозирги кўринишида (Зеленский – таҳр.) уни қабул қилишга тайёр эмас”, — дея манбанинг сўзларидан иқтибос келтиради телеканал.
Унинг сўзларига кўра, келишув ҳозирги кўринишида “шерикликни акс эттирмайди, фақат Украинанинг бир томонлама мажбуриятларини ўз ичига олади”.
Трамп аввалроқ Киев расмийларини Американинг молиявий ва ҳарбий ёрдами эвазига ноёб тупроқ металларига киришни кафолатловчи келишувни бузишда айблаган эди. Майамидаги инвестиция саммитидаги нутқи чоғида Трамп “унчалик омадли бўлмаган юморист Зеленский АҚШни ғалаба қозониб бўлмайдиган уруш учун 350 миллиард доллар сарфлашга кўндирганини” айтди. АҚШ президентининг таъкидлашича, Европа товон пули олади, Штатлар эса Украинага шунчаки пул берган.
Президент Дональд Трамп  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
“Сайлов вақти келди”: Трампнинг Украина ва Зеленский бўйича асосий баёнотлари
Янгиликлар лентаси
0