https://sputniknews.uz/20250222/ozbekiston-bmt-xavfsizlik-kengashi-48084789.html
Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди
Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг глобал тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш тарафдори эканлигига урғу берилди. Шу нуқтаи назардан, мамлакат БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2035-2036 йиллар учун доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сургани маълум қилинди.
2025-02-22T13:59+0500
2025-02-22T13:59+0500
2025-02-22T13:59+0500
ўзбекистон
бмт
хавфсизлик кенгаши
ҳамкорлик
орол денгизи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/1e/44599823_0:60:1160:713_1920x0_80_0_0_1dcb78f762e6df98e3ddaaf5ae1a6fe5.jpg
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2035-2036 йиллар учун доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Улуғбек Лапасов Хитой раислигида БМТ Хавфсизлик кенгашининг кўп томонлама ва глобал бошқарув институтларини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган йиғилишида маъруза билан иштирок этди.Ўзбекистоннинг кўп қиррали, глобал бошқарувни мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш тарафдори эканлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, минтақавий ҳамкорлик муҳимлиги ва Афғонистонни иқтисодий тиклашдан манфаатдор экани қайд этилди.Ўзбекистон трансмиллий таҳдидларга, жумладан, гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний айланиши, терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда БМТ билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлиги тасдиқланди.Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш мақсадида ўрмонлар барпо этиш, сувни тежаш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани маълум қилинди. Шунингдек, Оролбўйида барқарор ривожланишни халқаро қўллаб-қувватлашни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.Ўзбекистоннинг глобал тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш тарафдори эканлигига урғу берилди. Шу нуқтаи назардан, мамлакат БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2035-2036 йиллар учун доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сургани маълум қилинди.
https://sputniknews.uz/20250206/tanzila-narbaeva-bmt-47865851.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/1e/44599823_65:0:1096:773_1920x0_80_0_0_52ab4451bd71fa551c0b06aba89b9100.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон бмт
Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди
Ўзбекистоннинг БМТ билан ўзаро ҳамкорликнинг энг устувор масалалари бўйича расмий позицияси халқаро ҳамжамиятга етказилди.
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2035-2036 йиллар учун доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди. Бу ҳақда “Дунё” АА
хабар берди. Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Улуғбек Лапасов Хитой раислигида БМТ Хавфсизлик кенгашининг кўп томонлама ва глобал бошқарув институтларини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган йиғилишида маъруза билан иштирок этди.
Унда Ўзбекистоннинг БМТ билан ўзаро ҳамкорликнинг энг устувор масалалари бўйича расмий позицияси халқаро ҳамжамиятга етказилди. Йиғилиш иштирокчилари Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан танишдилар.
Ўзбекистоннинг кўп қиррали, глобал бошқарувни мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш тарафдори эканлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, минтақавий ҳамкорлик муҳимлиги ва Афғонистонни иқтисодий тиклашдан манфаатдор экани қайд этилди.
Ўзбекистон трансмиллий таҳдидларга, жумладан, гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний айланиши, терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда БМТ билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлиги тасдиқланди.
Иштирокчиларга иқтисодий барқарорликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва ёшлар имкониятларини кенгайтиришга қаратилган “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида сўзлаб берилди. Ўзбекистонда 2025 йил – “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил иқтисодиёт” йили”, деб эълон қилингани қайд этилди.
Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш мақсадида ўрмонлар барпо этиш, сувни тежаш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани маълум қилинди. Шунингдек, Оролбўйида барқарор ривожланишни халқаро қўллаб-қувватлашни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
Аъзо давлатлар 2025 йил июнь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг “Беш йил – 2030 йилгача: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш” мавзусидаги давлат хизматлари форумига таклиф қилинди.
Ўзбекистоннинг глобал тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш тарафдори эканлигига урғу берилди. Шу нуқтаи назардан, мамлакат БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2035-2036 йиллар учун доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сургани маълум қилинди.