Оилавий зўравонликдан жабрланганларнинг ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади — Сенат

© Depositphotos / LeungchopanДевушка-азиатка закрыла лицо руками
Девушка-азиатка закрыла лицо руками - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2025
Oбуна бўлиш
Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ўзбекистонда оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар берди.
Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.
© Сенат Олий Мажлиса Республики УзбекистанЧетвертое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса
Четвертое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2025
Четвертое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса
Қонундаги нормалар оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қайта шу каби тазйиққа учраш ҳолатларининг олдини олиш, турар жойга мажбурий тартибда киритиш билан боғлиқ масалаларни тартибга солади.
© Сенат Олий Мажлиса Республики УзбекистанЧетвертое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса
Четвертое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2025
Четвертое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса
“Амалдаги қонунчиликка кўра оиладаги тазйиқ ва зўравонлик сабаб судга ариза билан мурожаат қилинганда суд эр-хотинни яраштириш учун муайян муҳлат беради. Ушбу берилган муҳлат ичида оилавий низо ва жанжаллар қайта содир этилиши аёлларнинг ўз жонига қасд қилишига, уларга етказилган тан-жароҳатлари эса уларнинг бевақт ўлимига сабаб бўлмоқда”, - дейилади хабарда.
Қонун билан амалиётга жорий этилиши кутилаётган нормаларга асосан суд ишни кўришни кейинга қолдирмай ўз вақтида қарор қабул қилади, бу низоли оилаларда мунтазам зўравонлик ҳолатлари ва оғир жиноятлар содир этилишининг олдини олади. Хусусан, оилавий зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра суд томонидан ярашиш учун муҳлат тайинламаслик назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари, мазкур қонунга кўра, турар жойдан фойдаланиш ҳақидаги низолар кўриб чиқилаётганда суд тарафларнинг келишувига асосан мулкдорнинг ташаббусига кўра турар жойга мажбурий тартибда киритилаётган тарафни мулкдорга тегишли мутаносиб шароитларга эга бўлган бошқа турар жойга киритиш ёки ижарага олинган турар жой учун ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини мулкдорнинг зиммасига юклатиши мумкин.
© Сенат Олий Мажлиса Республики УзбекистанЧетвертое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса
Четвертое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2025
Четвертое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса
Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши оилавий (маиший) зўравонлик жиноятидан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кучайтиришга, шунингдек хотин-қизларнинг фаоллигини оширишга хизмат қилади. Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
День 1 января - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2024
Камбағалликни қисқартириш, миграция, аёлларни қўллаб-қувватлаш: 2025 йил нималар ўзгаради?
Янгиликлар лентаси
0