https://sputniknews.uz/20250221/ozbekiston-rossiya-petropavlovsk-kamchatskiy-turistlar-48062587.html
Ўзбекистонга Россиянинг Петропавловск-Камчатский шаҳридан туристлар оқими оширилади
Ўзбекистонга Россиянинг Петропавловск-Камчатский шаҳридан туристлар оқими оширилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон томони Петропавловск-Камчатский шаҳридаги етакчи туркомпаниялар билан Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш ва Россиянинг ушбу ҳудудидан туристлар оқимини ошириш бўйича келишувга эришди.
2025-02-21T12:26+0500
2025-02-21T12:26+0500
2025-02-21T12:27+0500
ўзбекистон - россия
туризм
ҳамкорлик
туристлар
форум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/15/48062324_0:163:3064:1887_1920x0_80_0_0_12588e1004ede45a08d57cda33b5451f.jpg
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Ўзбекистон Россиянинг Петропавловск-Камчатский шаҳридан туристлар оқимини ошириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари Петропавловск-Камчатский шаҳрида ўтказилган туризмни барқарор ривожлантириш бўйича V “Путешествуй!” (“Саёҳат қил!”) форумида иштирок этишди.Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, тарихий шаҳарлари ва зиёратгоҳлари, хорижлик сайёҳлар учун яратилган қулай шароитлар россиялик туроператорларда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, форумда туризм ва меҳмондўстлик саноатини ривожлантириш, Россия ва хорижий давлатлар сайёҳлик ташкилотлари ўртасида экологик ва қишки туризмни ривожлантириш бўйича кўп тармоқли тажриба алмашиш ҳамда соҳа ҳамжамиятини ўйлантираётган энг долзарб масалалар муҳокама қилинди.Ўзбекистон томони Петропавловск-Камчатский шаҳридаги етакчи туркомпаниялар билан Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш ва Россиянинг ушбу ҳудудидан туристлар оқимини ошириш бўйича келишувга эришди.
https://sputniknews.uz/20250218/ozbekiston-vladivostok-turizm-hamkorlik-47997979.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/15/48062324_167:0:2898:2048_1920x0_80_0_0_41edf6b26c94fbf9ddf756cdc19373e1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон россия петропавловск-камчатский туристлар
ўзбекистон россия петропавловск-камчатский туристлар
Ўзбекистонга Россиянинг Петропавловск-Камчатский шаҳридан туристлар оқими оширилади
12:26 21.02.2025 (янгиланди: 12:27 21.02.2025) Ўзбекистон томони Петропавловск-Камчатский шаҳридаги етакчи туркомпаниялар билан Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш ва Россиянинг ушбу ҳудудидан туристлар оқимини ошириш бўйича келишувга эришди.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Ўзбекистон Россиянинг Петропавловск-Камчатский шаҳридан туристлар оқимини ошириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда “Дунё” АА
хабар берди. Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари Петропавловск-Камчатский шаҳрида ўтказилган туризмни барқарор ривожлантириш бўйича V “Путешествуй!” (“Саёҳат қил!”) форумида иштирок этишди.
Ўзбекистон вакиллари “Discover Russia: Россияни Узоқ Шарқдан кашф қилиш” мавзусидаги асосий сессияда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига доир тақдимот ўтказдилар. Иштирокчиларга мамлакатда туризм йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва соҳани қўллаб-қувватлашга қаратилган қарор ва дастурлар ҳақида сўзлаб берилди. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг экологик, маданий, зиёрат, гастрономик ва саноат туризми имкониятлари, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива ва Термиз каби тарихий шаҳарлар салоҳияти ҳақида таъкидланди.
Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, тарихий шаҳарлари ва зиёратгоҳлари, хорижлик сайёҳлар учун яратилган қулай шароитлар россиялик туроператорларда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, форумда туризм ва меҳмондўстлик саноатини ривожлантириш, Россия ва хорижий давлатлар сайёҳлик ташкилотлари ўртасида экологик ва қишки туризмни ривожлантириш бўйича кўп тармоқли тажриба алмашиш ҳамда соҳа ҳамжамиятини ўйлантираётган энг долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон томони Петропавловск-Камчатский шаҳридаги етакчи туркомпаниялар билан Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш ва Россиянинг ушбу ҳудудидан туристлар оқимини ошириш бўйича келишувга эришди.