Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Ар-Риёддаги учрашувда Украинага алоҳида эътибор қаратилди — Лавров

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтиш"Правительственный час" в Госдуме
Правительственный час в Госдуме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2025
Oбуна бўлиш
Сергей Лавров: нацизм устидан ғалаба мавзуси махсус ҳарбий операция мақсадларига эришиш вазифалари билан узвий боғлиқ.
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Ар-Риёдда бўлиб ўтган Россия-Америка учрашувида Украина мавзусига алоҳида эътибор берилди, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Давлат думасидаги ҳукумат соатида сўзлаган нутқида.

"Нацизм устидан ғалаба мавзуси махсус ҳарбий операция мақсадларига эришиш вазифалари билан узвий боғлиқ. Биз парламентдаги ҳамкасбларимиз билан биргаликда жаҳон ҳамжамиятига Украина инқирозининг асосий сабабларини йўқ қилиш учун муқобил йўқлигини кўрсатмоқдамиз. Президент Путиннинг 12 февраль куни президент Трамп билан телефон суҳбатида бу муҳим фикрни таъкидлади. Кеча биз ташқи сиёсат ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчилари иштирокида ташқи ишлар вазири ва АҚШ давлат котиби ўртасидаги учрашув чоғида айнан шу мавзуга алоҳида эътибор қаратдик”, — деди Лавров.

Унинг таъкидлашича, бир кун аввал Ар-Риёдда бўлиб ўтган учрашувда Россия томони гап Украинани НАТОга жалб қилиш орқали кўп йиллар давомида Россия хавфсизлигига юзага келган таҳдидларни бартараф этиш ҳақида кетаётганини батафсил тушунтирган.

“Ва Киев режимининг Россия, рус маданияти билан боғлиқ бўлган барча нарсаларни йўқ қилишга қаратилган ҳаракатларини кескин тўхтатиш зарурлиги ҳақида”, — дея қўшимча қилди Лавров.

Унинг қайд этишича, Россия ва АҚШ делегацияларининг Ар-Риёддаги учрашуви томонларнинг Россия-Америка шериклигини тиклаш ва кенгайтириш учун шароит яратиш истагини намойиш этди.
Лавров, шунингдек, қуйидагиларни маълум қилди:
Москва Вашингтонни Украина инқирозининг асл сабабларини бартараф этишга чақирди;
кўп йиллар давомида Киевни НАТОга жалб қилиш орқали Россия хавфсизлигига таҳдидларни ҳисобга олиш керак;
АҚШ президенти Дональд Трамп бу позицияни тушунади;
Россия ТИВ раҳбарининг қайд этишича, Трамп мутлақо мустақил сиёсатчи, бундай одамлар Зеленский каби “аянчли шахслар” ҳақида ўз фикрларини яширмайди.
Лавров "агар европалик ҳамкасбларимиз Россия билан муносабатларни янгиламоқчи бўлса, буни қандай шароитда амалга ошириш мумкинлигини кўрамиз", деб айтди.
Россия вазирининг сўзларига кўра, бу европаликларнинг ўзига боғлиқ, Россия ҳозир бу ҳақда ўйламаяпти ва ўз халқи манфаатлари йўлида ўз давлатини мустаҳкамлаш билан банд.
Глава МИД Сергей Лавров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2025
Америка томони бизнинг позициямизни яхшироқ тушуна бошлади — Лавров
Янгиликлар лентаси
0