Самарқандда “AGRO PRO EXPO-2025” халқаро кўргазмаси ўтказилади

© Sputnik / Vitaliy Belousov / Медиабанкка ўтишМеждународная промышленная выставка "Иннопром-2022"
Международная промышленная выставка Иннопром-2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2025
Oбуна бўлиш
Кўргазмада Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Туркия, Эрон ва бошқа МДҲ ва қўшни давлатларнинг компания ва ишлаб чиқарувчилари иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Самарқандда “AGRO PRO EXPO-2025” халқаро агросаноат кўргазма-ярмаркаси ўтказилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Жорий йилнинг 25-27 февраль кунлари Самарқандда агрономия соҳасидаги маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқариш корхоналарининг 4-халқаро кўргазмаси ўтказилади”, - дейилади хабарда.
“AGRO PRO EXPO-2025” кенг кўламли қишлоқ хўжалиги кўргазмасида:
қишлоқ хўжалиги техникалари ва ускуналари;
агрокимёвий маҳсулотлар ва иссиқхоналар;
уруғлар ва кўчатлар;
илғор технологиялар ва инновациялар;
қишлоқ хўжалиги техникаси учун эҳтиёт қисмлари;
ҳар хил суғориш тизимлари;
фермер хўжаликлари учун автоматлаштириш тизимлари, шунингдек, қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида бошқа замонавий технологиялар намойиш этилади.
Кўргазмада Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Туркия, Эрон ва бошқа МДҲ ва қўшни давлатларнинг 100 дан ортиқ етакчи компания ва ишлаб чиқарувчилари иштирок этиб, ўз маҳсулот ва хизматларини тақдим этадилар.
Ростовская область России готова расширять сотрудничество с регионами Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2025
Россиянинг Ростов вилоятида Ўзбекистон агросаноат хаби яратилиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0