https://sputniknews.uz/20250118/rossiya-rostov-ozbekiston-agrosanoat-xabi-47605180.html
Россиянинг Ростов вилоятида Ўзбекистон агросаноат хаби яратилиши мумкин
Россиянинг Ростов вилоятида Ўзбекистон агросаноат хаби яратилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон бош консули Бурхон Алиқулов Ростов вилояти иқтисодий ривожланиш вазири Максим Папушенко билан учрашув ўтказди.
2025-01-18T12:50+0500
2025-01-18T12:50+0500
2025-01-18T12:50+0500
ўзбекистон - россия
ҳамкорлик
учрашув
экспорт
импорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/12/47605018_4:0:1280:718_1920x0_80_0_0_33eaa655b6b0b4e5c30df997edf5d399.jpg
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Россиянинг Ростов вилоятида Ўзбекистон агросаноат хаби яратилиши мумкин. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.Ўзбекистон бош консули Бурхон Алиқулов Ростов вилояти иқтисодий ривожланиш вазири Максим Папушенко билан учрашув ўтказди.Бурхон Алиқулов Ўзбекистон ҳудудлари экспорт имкониятларини ҳисобга олиб, Ростов вилояти учун керакли маҳсулотлар импортини ташкил этиш масаласида амалий кўмак беришга тайёрлигини билдирди.Вазир Максим Папушенко ўз навбатида, Жиззах ва Ростов вилоятлари ўртасида имзоланган ҳамкорлик битими, шунингдек, Ростов вилояти губернатори бошчилигидаги делегациянинг 2024 йил сентябрь ойида Ўзбекистонга қилган ташрифи чоғида эришилган келишувлар доирасида вилоятда Ўзбекистон агросаноат хабини яратиш муҳимлигини таъкидлади.
https://sputniknews.uz/20250113/ozbekiston-rossiya-madaniy-hamkorlik-47532402.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/12/47605018_169:0:1126:718_1920x0_80_0_0_0f4c6ec141b77534f409761312920492.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия ростов ўзбекистон агросаноат хаби
россия ростов ўзбекистон агросаноат хаби
Россиянинг Ростов вилоятида Ўзбекистон агросаноат хаби яратилиши мумкин
Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқалар кенгайиб бораётганлиги юқори баҳоланди.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Россиянинг Ростов вилоятида Ўзбекистон агросаноат хаби яратилиши мумкин. Бу ҳақда “Дунё” АА
хабар берди. Ўзбекистон бош консули Бурхон Алиқулов Ростов вилояти иқтисодий ривожланиш вазири Максим Папушенко билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқалар кенгайиб бораётганлигини юқори баҳолади. Ростов вилоятининг саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги салоҳиятини инобатга олиб, мазкур йўналишларда ҳудудлараро шерикликни янада ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.
Бурхон Алиқулов Ўзбекистон ҳудудлари экспорт имкониятларини ҳисобга олиб, Ростов вилояти учун керакли маҳсулотлар импортини ташкил этиш масаласида амалий кўмак беришга тайёрлигини билдирди.
Вазир Максим Папушенко ўз навбатида, Жиззах ва Ростов вилоятлари ўртасида имзоланган ҳамкорлик битими, шунингдек, Ростов вилояти губернатори бошчилигидаги делегациянинг 2024 йил сентябрь ойида Ўзбекистонга қилган ташрифи чоғида эришилган келишувлар доирасида вилоятда Ўзбекистон агросаноат хабини яратиш муҳимлигини таъкидлади.