Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина дрони тинч аҳолига ҳужум қилди — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Украина дрони ДХР ҳудудида икки маротаба тинч аҳолига ҳужум қилди.
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Украина дрони велосипедларда кетаётган икки нафар тинч аҳолига ҳужум қилди.
Бундан бироз олдин ДХРнинг Горловка шаҳарчасида ҳам дрон тинч аҳоли кетаётган енгил машинага ҳужум қилган эди. Унинг оқибатида 3 киши жароҳатланган.
Украина Қуролли кучлари Россия ҳудудида кўзига тушган ҳар қандай нишонни йўқ қилишга ҳаракат қилмоқда. Ҳоҳ у тинч аҳоли бўлсин, хоҳ тез ёрдам ёки ФВВ машинаси. Ёқилғи қуйиш шохобчалари ва бошқа муҳим инфратузилма объектларига ҳужумлар аллақачон одатий ҳолга айланган.
Янгиликлар лентаси
0