https://sputniknews.uz/20250214/prezident-yoshlarga-oid-uchta-muhim-hujjat-imzoladi-47962323.html
Президент ёшларга оид учта муҳим ҳужжат имзолади
Президент ёшларга оид учта муҳим ҳужжат имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Президент ёш тадбиркорлар ва ОТМ битрувчиларини қўллаб қувватловчи чора тадбирлар ташкил этиш бўйича учта қарор имзолади. 14.02.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-02-14T15:24+0500
2025-02-14T15:24+0500
2025-02-14T15:24+0500
президент
шавкат мирзиёев
ёшлар
ёшлар сиёсати
мулоқот
таклиф
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/0e/47963255_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_763031043989390dd35b5b29c7f2bd9d.jpg
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Президент ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга оид учта муҳим ҳужжатга имзо чекди. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёевнинг Кўксарой қароргоҳида ёшлар мулоқот вақтида маълум бўлди. Тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар берилади, ташаббускор ёшларнинг стартап лойиҳаларига 2 миллиард сўмгача инвестиция киритилади.Бугунги кунда олийгоҳларни тугатаётган 90 минг ёшлар мутахассислиги бўйича иш топишда қийналмоқда.Банк Олий таълим вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда олийгоҳ битирувчиларининг ташаббус ва ғояларини лойиҳага айлантириш бўйича янги банк хизматлари пакетларини жорий этади.Шунингдек, битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича ҳокимлар, банк ва корхона раҳбарларидан иборат комиссия тузилади. Комиссия иш ўринларини яратиш, кадрларга эҳтиёж, бўш ўринларга ёшларни жойлаштириш масалаларини ҳал этади.Банк ўзини ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз ажратади.Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор бўлган, камида 20 нафар ёшни ишга олиб, кичик корхона очган ва ўқув маркази ташкил қилган ёштадбиркорларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.Банк кредитларининг камида 30 фоизи хотин-қизлар тадбиркорлиги учун йўналтирилади.Ҳудудларда “ёшлар бизнес инкубатори” ташкил қилиниб, ёшлар ғоялари стартапга айлантирилади, 6 ойдан 3 йилгача қўллаб-қувватланади, тайёр бизнес, корхона даражасига олиб чиқилади.Мажлисда қайд этилишига кўра, Ўзбекистонда ҳар йили меҳнат бозорига 600 мингдан ортиқ ёшлар кириб келмоқда. 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 1 миллион нафарга етади.
https://sputniknews.uz/20250207/senat-yoshlar-parlamenti-47882397.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/0e/47963255_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_46efd33aa19bf6a6e4dc9f615544dc7f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
президент, шавкат мирзиёев, ёшлар, ёшлар сиёсати, мулоқот, таклиф
президент, шавкат мирзиёев, ёшлар, ёшлар сиёсати, мулоқот, таклиф
Президент ёшларга оид учта муҳим ҳужжат имзолади
Президент ёш тадбиркорлар ва ОТМ битрувчиларини қўллаб қувватловчи чора тадбирлар ташкил этиш бўйича учта қарор имзолади.
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Президент ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга оид учта муҳим ҳужжатга имзо чекди. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёевнинг Кўксарой қароргоҳида ёшлар мулоқот вақтида маълум бўлди.
Биринчи ҳужжатга мувофиқ, Ёшлар агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди.
Тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар берилади, ташаббускор ёшларнинг стартап лойиҳаларига 2 миллиард сўмгача инвестиция киритилади.
Бугунги кунда олийгоҳларни тугатаётган 90 минг ёшлар мутахассислиги бўйича иш топишда қийналмоқда.
Иккинчи қарор билан олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим яратилмоқда. Бунинг учун Миллий банкка 100 миллион доллар ресурс берилади.
Банк Олий таълим вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда олийгоҳ битирувчиларининг ташаббус ва ғояларини лойиҳага айлантириш бўйича янги банк хизматлари пакетларини жорий этади.
Шунингдек, битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича ҳокимлар, банк ва корхона раҳбарларидан иборат комиссия тузилади. Комиссия иш ўринларини яратиш, кадрларга эҳтиёж, бўш ўринларга ёшларни жойлаштириш масалаларини ҳал этади.
Учинчи ҳужжатга кўра, "Алоқабанк" ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди.
Банк ўзини ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз ажратади.
Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор бўлган, камида 20 нафар ёшни ишга олиб, кичик корхона очган ва ўқув маркази ташкил қилган ёштадбиркорларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.
Банк кредитларининг камида 30 фоизи хотин-қизлар тадбиркорлиги учун йўналтирилади.
Ҳудудларда “ёшлар бизнес инкубатори” ташкил қилиниб, ёшлар ғоялари стартапга айлантирилади, 6 ойдан 3 йилгача қўллаб-қувватланади, тайёр бизнес, корхона даражасига олиб чиқилади.
Мажлисда қайд этилишига кўра, Ўзбекистонда ҳар йили меҳнат бозорига 600 мингдан ортиқ ёшлар кириб келмоқда. 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 1 миллион нафарга етади.