https://sputniknews.uz/20250214/homilador-xodim-ishdan-boshatish-47959200.html
Ҳомиладорлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилди
Ҳомиладорлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилди. Қонун билан Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
2025-02-14T11:49+0500
2025-02-14T11:49+0500
2025-02-14T11:59+0500
жамият
ўзбекистон
қонун
меҳнат кодекси
ҳомиладорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/16/28443113_0:161:3069:1887_1920x0_80_0_0_fbbe41e10ea75c19d8c704ed998fa4cf.jpg
TOШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Ўзбекистонда ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилди. Қонун билан Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.Киритилаётган ўзгартиришларга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахснинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади.Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилиши белгиланди.Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
https://sputniknews.uz/20241227/2025-yil-qonun-hujjat-ozgarish-47340096.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/16/28443113_168:0:2899:2048_1920x0_80_0_0_bb0aca64b51f0d1815884b6c91fe4e45.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳомиладор ходим ишдан бўшатиш тақиқ қонун
ҳомиладор ходим ишдан бўшатиш тақиқ қонун
Ҳомиладорлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилди
11:49 14.02.2025 (янгиланди: 11:59 14.02.2025) Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
TOШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Ўзбекистонда ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилди. Қонун билан Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар
киритилди.
Қонун билан Меҳнат кодексига “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат мажмуида электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Шунингдек “Таълим тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Бундан ташқари, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилмоқда.
Киритилаётган ўзгартиришларга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахснинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади.
Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилиши белгиланди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.