Осиё ўйинлари: Ўзбекистон фигурали учиш бўйича олтин медалга эга чиқди

© НОК УзбекистанаЯркие фотографии с выступления наших фигуристов
Яркие фотографии с выступления наших фигуристов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик спортчилар Хитой, Жанубий Корея, Япония ва Қозоғистонни ортда қолдиришди.
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси 26 йиллик танаффусдан кейин қишки Осиё ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Хитойнинг Харбин шаҳрида IX қишки Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Бугун олтита дуэт иштирок этган жуфтлик мусобақаси якунланди. Энг кучлилар Дмитрий Чигирей ва Екатерина Гейниш бўлиб, улар дастурларда энг яхши натижаларни кўрсатишди.
“Фигурали учиш бўйича терма жамоамиз аъзолари Дмитрий Чигирей ҳамда Екатерина Гейниш жуфтлифи 176.43 балл жамғариб, мусобақада энг яхши натижага эришдилар ва қишки Осиё ўйинлари чемпионига айланишди!”, — дейилади хабарда.
Умумий ҳисобда бу жамоа Хитой, Жанубий Корея, Япония ва Қозоғистонни ортда қолдириб, бешинчи ўринга кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Харбин шаҳрида IX қишки Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида ўз тарихидаги энг катта таркиб билан қатнашмоқда. Фигурали учиш бўйича Екатерина Гейниш, Дмитрий Чигирев, Нигинабону Жамолиддинова, Севинч Раҳимова иштирок этмоқда.
Зимние Азиатские игры 2025 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2025
Қишки Осиё ўйинлари: Ўзбекистон ўз тарихидаги энг катта таркиб билан иштирок этади
Янгиликлар лентаси
0