Қишки Осиё ўйинлари: Ўзбекистон ўз тарихидаги энг катта таркиб билан иштирок этади
© Harbin 2025Зимние Азиатские игры 2025

© Harbin 2025
Oбуна бўлиш
Хитойнинг Харбин шаҳрида 7-14 февраль кунлари IX қишки Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.
TOШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Харбин-2025 қишки Осиё ўйинларида ўз тарихидаги энг катта таркиб билан қатнашади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Хитойнинг Харбин шаҳрида 7-14 февраль кунлари IX қишки Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.
“Мазкур мусобақада Ўзбекистон делегацияси ўз тарихидаги энг катта таркиб билан иштирок этади”, — дейилади хабарда.
Делегация бўлажак ўйинларда 6 спорт турида 24 нафар атлет билан қатнашиши кутилмоқда.
“Қайд этиш жоиз, бу ҳам спорт тури, ҳам атлетлар сони бўйича делегациямиз энг катта таркибда қатнашадиган қишки Осиё ўйинлари бўлади”, — дея қайд этилган хабарда.
Мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар:
Шорт-трек: Даниил Ейбог ва Денис Айрапетянц;
Конькида югуриш: Данила Семериков;
Тоғ чанғиси: Медет Назаров, Арман Гаюпов, Никита Горковский, Сабина Режепова, Валерия Ковалёва, Ксения Григорьева, Мария Морозова;
Чанғи альпинизми: Моҳинур Аралова, Феруза Бобоқулова, Эъзоза Шаймарданова, Асила Шойимова, Жасур Шамсиддинов, Мақсудхон Акобиров, Шоҳруҳ Сардоров, Эъзозбек Хушвақтов.
Фигурали учиш: Екатерина Гейниш, Дмитрий Чигирев, Нигинабону Жамолиддинова, Севинч Раҳимова;
Биатлон: Ролан Раимқулов, Дилмурод Абдураҳмонов.
Очилиш маросими 7 февраль кунига белгиланган. Атлетларнинг иштироки айнан шу санадан бошланади.
Мусобақада 34 та мамлакат ва минтақадан жами 1275 нафар спортчи иштирок этади. Улар 64 та совринлар жамланмаси учун кураш олиб боради. 2025 йилги Осиё ўйинларининг белгилари Сибир йўлбарслари Бингбинг ва Нини бўлиб, ўйинларнинг шиори “Осиёда қишки орзу ва муҳаббат”дир.
© Harbin 2025Зимние Азиатские игры 2025

Зимние Азиатские игры 2025
© Harbin 2025
Осиё ўйинларининг мусобақа ва тантанали қисмлари еттита спорт майдончасида ўтказилади.