Ўзбекистоннинг жорий ҳисоб дефицити 9 ойда 17 фоизга камайди — Марказий банк

© SputnikДиректор Департамента валютного регулирования и платёжного баланса ЦБ Отабек Тожиддинов.
Директор Департамента валютного регулирования и платёжного баланса ЦБ Отабек Тожиддинов.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2025
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Марказий банк: Ўзбек сўмининг реал самарали айирбошлаш курси 2024 йилда 5,9 фоизга мустаҳкамланди.
TOШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг жорий ҳисоб дефицити 9 ойда 17 фоизга камайди. Бу ҳақда Марказий банкнинг Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти раҳбари Отабек Тожиддинов маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

"2024 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистоннинг жорий ҳисоб дефицити 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 17% га қисқариб, $3,4 млрд ёки ЯИМнинг 4,3% ни ташкил этди", — деди Отабек Тожиддинов.

Унинг таъкидлашича, бунга мамлакатга халқаро пул ўтказмаларининг сезиларли даражада ошгани ва 2023 йилга нисбатан салбий савдо баланси ўсишининг секинлашиши сабаб бўлган.
2024 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 7 фоизга ошиб, қарийб 1,9 миллиард долларни ташкил этди.
Бундан ташқари, 2024 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, мамлакатнинг халқаро инвестиция позицияси йил бошига нисбатан 29 фоизга мустаҳкамланиб, 16,3 миллиард долларни ташкил этди.
“Олтиннинг жаҳон нархларининг жадал ўсиши туфайли халқаро захиралар баланси 2025 йил бошига нисбатан қарийб 1,7 миллиард долларга ошиб, 1 февраль ҳолатига кўра 42,9 миллиард долларни ташкил этди”, — деди Марказий банкнинг Халқаро захираларни бошқариш департаменти директори Санжар Валиев.
Ўзбек сўмининг реал самарали айирбошлаш курси 2024 йилда 5,9 фоизга мустаҳкамланди. Бунга асосий савдо ҳамкорлари валюталарининг йил якунида қадрсизланиши ва уларга нисбатан юқори ички инфляция сабаб бўлди. 2025 йилнинг иккинчи ярмида ички инфляциянинг пасайиши билан Ўзбек сўмининг реал самарали айирбошлаш курсидаги ўзгариш ўрта муддатли тенденцияга қайтиши кутилмоқда.
Вход в центральный банк Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2025
Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
Янгиликлар лентаси
0