Санкт-Петербург ўзбекистонлик малакали кадрларни ишга жалб қилади — тафсилотлар

© Ассоциация содействия международной трудовой миграцииСанкт-Петербург укрепляет сотрудничество с Республикой Узбекистан в сфере трудовой миграции
Санкт-Петербург укрепляет сотрудничество с Республикой Узбекистан в сфере трудовой миграции  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2025
Oбуна бўлиш
Халқаро меҳнат миграциясига кўмаклашиш ассоциацияси ва Ўзбекистон Миграция агентлиги ўртасида шартнома имзоланди.
TOШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Санкт-Петербург ўзбекистонлик малакали кадрларни ишга жалб қилади. Бу ҳақда Халқаро меҳнат миграциясини қўллаб-қувватлаш ассоциацияси хабар берди.
Ўзбекистон Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев бошчилигидаги делегация Санкт-Петербург вице-губернатори Владимир Княгинин билан Санкт-Петербург ва Ўзбекистон ўртасида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб борди.
Унда Халқаро меҳнат миграциясига кўмаклашиш ассоциацияси ва Ўзбекистон Миграция агентлиги ўртасида шартнома имзоланди. Ҳужжат билан Ўзбекистон фуқароларини Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятига жалб қилишда ҳамкорлик йўлга қўйилди.

“Санкт-Петербург ва Ўзбекистон ўртасида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик жадал суръатлар билан ривожланмоқда! Ушбу қадам туфайли Санкт-Петербург малакали кадрларни жалб қила олади ва Ўзбекистон фуқаролари барқарор иш ва муносиб меҳнат шароитларидан янада кенгроқ фойдаланиш имкониятига эга бўлади!”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев Россияда фаолият олиб бораётган 20 тага яқин йирик компания раҳбарлари билан учрашув ўтказган эди. Унда агентлик 7 минг кишини Россияга ишга юбориш бўйича келишувга эришди.
Делегация Узбекистана посетила Москву и провела встречи  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2025
Россияда ташкилий ишга ёллаш учун "ягона оператор" пайдо бўлиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0