https://sputniknews.uz/20250211/chat-bot-tasvir-tavsiya-eoii-suniy-intellekt-47925126.html
Чат-бот, тасвир ва тавсия: ЕОИИ аҳолиси сунъий интеллектга ишонадими?
Чат-бот, тасвир ва тавсия: ЕОИИ аҳолиси сунъий интеллектга ишонадими?
Sputnik Ўзбекистон
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида яшовчиларнинг айримлари сунъий интеллектда шахсий маълумотларининг хавфсизлигига ишонмайди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) томонидан ўтказилган сўровда маълум бўлди.
2025-02-11T14:12+0500
2025-02-11T14:12+0500
2025-02-11T14:12+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
ахборот технологиялари (it)
савдо
сўров
сунъий интеллект
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/18/47676420_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_d76b87ed6000007ba9d7b18f6cc997aa.jpg
TOШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида яшовчиларнинг айримлари сунъий интеллектда шахсий маълумотларининг хавфсизлигига ишонмайди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) томонидан ўтказилган сўровда маълум бўлди. Комиссия ЕОИИ фуқаролари томонидан сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича сўров ўтказди. ЕИК техник жиҳатдан тартибга солиш вазири Валентин Татарицкийнинг сўзларига кўра, сўровда иттифоқ давлатларининг 2 мингга яқин аҳолиси иштирок этди. Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 37 фоизи мижозлар билан мулоқот қилиш учун чат-ботларга, 18 фоизи маҳсулотларни тасвир бўйича қидиришга ва 14 фоизи маҳсулот танлаш бўйича тавсияларга эътибор қаратади. Айтилишича, истеъмолчиларнинг асосий ташвишлари бундай технологиялар ёмон ниятда ишлатилиши мумкинлиги билан боғлиқ. Бу борада респондентларнинг 75 фоизи ўз шахсий маълумотларининг хавфсизлигига ишончи комил эмас. Шу билан бирга, сўровда иштирок этганларнинг 36 фоизи танлаш ҳуқуқига эга бўлишни хоҳлайди ва агар хоҳласа, сунъий интеллект тизимларидан фойдаланишдан бош тортади.
https://sputniknews.uz/20231123/insonlar-robot-tijorat-suniy-intellekt-41214478.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/18/47676420_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_eefbd40d0edad9a300b25c708085aa55.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
евроосиё иқтисодий иттифоқи (еоии) сунъий интеллект шахсий маълумотлар хавфсизлик евроосиё иқтисодий комиссияси (еик) сўров
евроосиё иқтисодий иттифоқи (еоии) сунъий интеллект шахсий маълумотлар хавфсизлик евроосиё иқтисодий комиссияси (еик) сўров
Чат-бот, тасвир ва тавсия: ЕОИИ аҳолиси сунъий интеллектга ишонадими?
ЕОИИ фуқаролари ўртасида сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича сўров ўтказилди.
TOШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида яшовчиларнинг айримлари сунъий интеллектда шахсий маълумотларининг хавфсизлигига ишонмайди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) томонидан ўтказилган сўровда
маълум бўлди. Комиссия ЕОИИ фуқаролари томонидан сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича сўров ўтказди. ЕИК техник жиҳатдан тартибга солиш вазири Валентин Татарицкийнинг сўзларига кўра, сўровда иттифоқ давлатларининг 2 мингга яқин аҳолиси иштирок этди.
Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 37 фоизи мижозлар билан мулоқот қилиш учун чат-ботларга, 18 фоизи маҳсулотларни тасвир бўйича қидиришга ва 14 фоизи маҳсулот танлаш бўйича тавсияларга эътибор қаратади.
“Респондентларнинг 22 фоизи савдода сунъий интеллектга тўлиқ ишонмайди", — дея аниқлик киритди Татарицкий.
Айтилишича, истеъмолчиларнинг асосий ташвишлари бундай технологиялар ёмон ниятда ишлатилиши мумкинлиги билан боғлиқ. Бу борада респондентларнинг 75 фоизи ўз шахсий маълумотларининг хавфсизлигига ишончи комил эмас.
Шу билан бирга, сўровда иштирок этганларнинг 36 фоизи танлаш ҳуқуқига эга бўлишни хоҳлайди ва агар хоҳласа, сунъий интеллект тизимларидан фойдаланишдан бош тортади.
“Сўров натижалари одамлар учун нима муҳимлигини тушуниш имконини беради. Шунингдек, улар бизга ЕОИИ фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилиш учун мақбул ечимларни топишга ёрдам беради”, — деди Валентин Татарицкий.