Россия элчиси Олег Мальгинов барча дипломатларни байрам билан табриклади

© Посольство РФ в УзбекистанеПосол России в Узбекистане Олег Мальгинов.
Посол России в Узбекистане Олег Мальгинов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2025
Oбуна бўлиш
Россия ва бутун дунёдаги хорижий ваколатхоналарда Дипломатик ходимлар куни нишонланмоқда.
TOШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов Дипломатик ходимлар куни муносабати билан табрик йўллади, дея хабар берди элчихона матбуот хизмати.
Бугун, 10 февраль, Россия ва бутун дунёдаги хорижий ваколатхоналарда Дипломатик ходимлар куни нишонланмоқда.
Олег Мальгиновнинг сўзларига кўра, ҳозирги нотинч халқаро шароитда дипломатик хизмат алоҳида мақсадга эга: у чақириқларга тўла, фидойилик ва юқори профессионалликни талаб қилади.
“Азиз ҳамкасблар, бундан кейин ҳам Ватанимиз манфаатларини шараф билан ҳимоя қилишингизни тилаб қоламан. Барчангизга, шунингдек, Тошкент дипломатик корпусидаги ҳамкасбларимга сиҳат-саломатлик, омад ва фаровонлик тилайман”, — дейилади байрам табригида.
У ўз табрик сўзида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларидан “Ҳозирда менинг мамлакатим (Россия) обрўсига путур етказиш, нацистларни оқлаш мақсадида катта кампания олиб борилмоқда. Тарихий ҳақиқат хотирасини “хиралаштириш” ва йўқ қилишга уриниш бутун Ғарбнинг бу ғоя атрофида бирлашиши учун жиддий ҳисобланган. Биз бунга йўл қўймаймиз”, дея иқтибос келтирди.
“Россия ва Ўзбекистон ўтмишнинг умумий тарихий саҳифаларига эга, тенг ҳуқуқлилик ва бир-бирининг манфаатларини ҳурмат қилиш тамойилларига асосланган суверен мустақил давлатлар сифатида стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил ривожлантирмоқда ва мустаҳкамлаб бормоқда. Давлат раҳбарлари халқаро кун тартибидаги кенг кўламли масалалар, жумладан барқарор кўп қутбли дунё тартибини шакллантириш масалалари бўйича ҳамфикр позицияга эга”, — дея қайд этди элчи.
Унинг таъкидлашича, Владимир Путиннинг 2024 йил май ойида Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳар томонлама ҳамкорлик векторини белгилаб берди, улар ўртасидаги дипломатик муносабатлар яқинда 33 ёшга тўлади.
В Елабужском институте КФУ с рабочим визитом побывал Генеральный консул Республики Узбекистан в Казани
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2024
Дипломатлар Елабуга институтидаги ўзбекистонлик талабалар билан учрашишди
Янгиликлар лентаси
0