https://sputniknews.uz/20241209/diplomatlar-elabuga-institut-ozbekiston-talabalar-47018523.html
Дипломатлар Елабуга институтидаги ўзбекистонлик талабалар билан учрашишди
Дипломатлар Елабуга институтидаги ўзбекистонлик талабалар билан учрашишди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик талабаларнинг аксарияти иқтисод, менежмент, ҳуқуқ ва ўқитувчилик йўналишларида ўқимоқда. 09.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-09T12:21+0500
2024-12-09T12:21+0500
2024-12-09T15:28+0500
жамият
ўзбекистон
россия
қозон
талабалар
дипломатлар
элчихона
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/09/47018046_0:51:960:591_1920x0_80_0_0_06ac8c76f1bb9395452025442b0b6d5f.jpg
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консули Нодиржон Қосимов Қозон федерал университетининг (ҚФУ) Елабуга институтига ташриф буюрди, дея хабар берди институт матбуот хизмати.Институт директори Елена Мерзон меҳмонларни институти тарихи, ўқув аудитория ва лабораториялари, рақамли таълим студияси, абитуриентларни қабул қилиш ва хорижий талабалар билан ишлаш юзасидан ташкил этилган бўлим фаолияти, шунингдек, таълим дастурлари билан таништирди.Дипломатлар ўзбекистонлик талабалар билан ҳам учрашди. Айтилишича, уларнинг аксарияти иқтисод, менежмент, ҳуқуқ ва ўқитувчилар таълими каби йўналишларни танлаган.Мерзон меҳмонларга институт томонидан университет ҳамкорлари билан биргаликда амалга оширилаётган таълим дастурлари ҳақида сўзлаб берди. Қўқон ва Термиз давлат педагогика институтлари шулар жумласидан.Бундан ташқари, ушбу университетлар билан нафақат талабаларни тайёрлаш, балки ўқитувчиларнинг малакасини ошириш бўйича ҳам иш олиб борилмоқда. Ўзбекистондаги ҳамкор университетлар билан онлайн алоқа ташкил этилди.“Иқтисодиёт-ҳуқуқий фанлар” факультети 4-босқич талабаси Сабина Раҳмонова меҳмонларга учрашув учун миннатдорлик билдириб, бундай эътибор улар учун қадрли эканини таъкидлади.Тадбир доирасида Бош консулхона томонидан алоҳида ўрнак кўрсатган ўзбекистонлик талабаларга ташаккурномалар топширилди. Қозон федерал университетининг 220 йиллигига бағишланган "КФУ менинг ҳаётимда" эссе танлови ғолиблари ҳам диплом ва совғалар билан тақдирланди.
ўзбекистон
қозон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/09/47018046_53:0:908:641_1920x0_80_0_0_9f66f6ed501bf7358ddadcfa4d0d2fa2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, россия, қозон, талабалар, дипломатлар, элчихона
жамият, ўзбекистон, россия, қозон, талабалар, дипломатлар, элчихона
Дипломатлар Елабуга институтидаги ўзбекистонлик талабалар билан учрашишди
12:21 09.12.2024 (янгиланди: 15:28 09.12.2024) Ўзбекистонлик талабаларнинг аксарияти иқтисод, менежмент, ҳуқуқ ва ўқитувчилик йўналишларида ўқимоқда.
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консули Нодиржон Қосимов Қозон федерал университетининг (ҚФУ) Елабуга институтига ташриф буюрди, дея хабар берди институт матбуот хизмати.
Институт директори Елена Мерзон меҳмонларни институти тарихи, ўқув аудитория ва лабораториялари, рақамли таълим студияси, абитуриентларни қабул қилиш ва хорижий талабалар билан ишлаш юзасидан ташкил этилган бўлим фаолияти, шунингдек, таълим дастурлари билан таништирди.
Дипломатлар ўзбекистонлик талабалар билан ҳам учрашди. Айтилишича, уларнинг аксарияти иқтисод, менежмент, ҳуқуқ ва ўқитувчилар таълими каби йўналишларни танлаган.
Мерзон меҳмонларга институт томонидан университет ҳамкорлари билан биргаликда амалга оширилаётган таълим дастурлари ҳақида сўзлаб берди. Қўқон ва Термиз давлат педагогика институтлари шулар жумласидан.
Бундан ташқари, ушбу университетлар билан нафақат талабаларни тайёрлаш, балки ўқитувчиларнинг малакасини ошириш бўйича ҳам иш олиб борилмоқда. Ўзбекистондаги ҳамкор университетлар билан онлайн алоқа ташкил этилди.
“Иқтисодиёт-ҳуқуқий фанлар” факультети 4-босқич талабаси Сабина Раҳмонова меҳмонларга учрашув учун миннатдорлик билдириб, бундай эътибор улар учун қадрли эканини таъкидлади.
“КФУ Елабуга институтида таҳсил олаётганимдан жуда хурсандман. Албатта, қийинчиликлар бор, лекин умид қиламанки, бакалавриат ва магистратурани муваффақиятли тамомлаб, юртимга юқори малакали мутахассис бўлиб қайтаман ва юртим равнақи йўлида хизмат қиламан”, — деди у.
Тадбир доирасида Бош консулхона томонидан алоҳида ўрнак кўрсатган ўзбекистонлик талабаларга ташаккурномалар топширилди. Қозон федерал университетининг 220 йиллигига бағишланган "КФУ менинг ҳаётимда" эссе танлови ғолиблари ҳам диплом ва совғалар билан тақдирланди.