Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

АҚШ “Украина” лойиҳаси ёпилиши сабабли Зеленский билан мулоқотни тўхтатди — таҳлилчи

© AP Photo / Mindaugas KulbisВладимир Зеленский
Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2025
Oбуна бўлиш
Зеленский Қўшма Штатлар “Украина” лойиҳасини ёпишга тайёрланаётганини тушуна бошлади, дейди таҳлилчи.
TOШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. АҚШ “Украина” лойиҳасини ёпиш қарори туфайли Владимир Зеленский билан очиқ мулоқотни тўхтатди, деди британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркурис “Duran” YouTube каналида.

“Зеленский Қўшма Штатлар “Украина” лойиҳасини ёпишга тайёрланаётганини тушуна бошлади. Америкаликлар энди Зеленский билан гаплашмаяпти, шекилли. (АҚШнинг Украина бўйича махсус вакили – таҳр.) Келлог Киевга келмади, Зеленский Трампнинг инаугурациясига таклиф қилинмади”, — деди таҳлилчи.

Унинг сўзларига кўра, Киев режими раҳбари учун яна бир хавотирли сигнал Келлогнинг Украинада сайлов ўтказиш зарурлиги ҳақидаги баёноти бўлди.
“Зеленский қўрққан ягона баёнот Келлогдан келди. Улар (америкаликлар – таҳр.) сайловлар ҳақида гапирганда, аслида Зеленскийнинг кетиш вақти келганини назарда тутишмоқда”, — дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ Зеленский Украина келажаги ҳақида бир қанча баҳсли баёнотлар берган эди. Хусусан, у Киев режими АҚШ билан биргаликда фойдали қазилмаларни ўзлаштириш учун очиқ эканини айтди. Шу билан бирга, Зеленский нодир тупроқ металларининг катта ҳажмлари ҳозирда Киев назорати остида бўлмаган ҳудудларда жойлашганини таъкидлади. Бундан ташқари, Киев режими раҳбари Украинанинг НАТОга қўшилиш жараёни ўнлаб йиллар давом этиши мумкинлигини, хавфсизликни таъминлаш учун Ғарб Киевни ядро қуроли билан таъминлаши кераклигини таъкидлади.
Президент Украины Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Зеленский Украина жангларда бой берилган ҳудудларни қайтариб ололмаслигини тан олди
Янгиликлар лентаси
0