Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Зеленский Украина жангларда бой берилган ҳудудларни қайтариб ололмаслигини тан олди

© OZAN KOSEПрезидент Украины Владимир Зеленский
Президент Украины Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2025
Oбуна бўлиш
Зеленский: Украина можароси туфайли Америка ҳарбий-саноат компаниялари “миллиардлаб доллар даромад” олди ва энг сўнгги қуролларни яратишга муваффақ бўлди.
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Владимир Зеленский британиялик журналист Пирс Морган билан суҳбатда Украина жангларда бой берилган ҳудудларни қайтариб ололмаслигини тан олди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Биз барча ҳудудларимизни қайтариб ололмаймиз. Биз адекват одамлармиз, юз бермаслиги мумкин бўлган натижа учун миллионлаб одамларни йўқота олмаймиз", — деди у.
Январь ойида Словакия бош вазири Роберт Фицо Украина можаро натижасида ўз ҳудудининг учдан бир қисмини йўқотишини ва хорижлик қўшинлар мавжудлигини қабул қилиши кераклигини айтган эди.
Унинг сўзларига кўра, келажакда Украина фуқаролари қуйидаги саволга жавоб беришлари керак: бу натижа можаро пайтида ҳалок бўлган одамларнинг ҳаётига арзийдими?
Зеленский, шунингдек, Украина ўз иттифоқчиларидан эскирган қуролларни олганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Украина можароси туфайли Америка ҳарбий-саноат компаниялари “миллиардлаб доллар даромад” олди ва энг сўнгги қуролларни яратишга муваффақ бўлди.
Бундан ташқари, у можаро туфайли Ғарб компаниялари иш ўринлари сонини ошириб, солиқларни оширганини таъкидлади.
Президент Украины Владимир Зеленский и президент США Джо Байден (справа) во время встречи в Белом доме.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.01.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Зеленский Байдендан шикоят қилиб, у туфайли Украина ёлғиз курашганини айтди
Янгиликлар лентаси
0