Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Зеленский Байдендан шикоят қилиб, у туфайли Украина ёлғиз курашганини айтди

© РИА Новости / СтрингерПрезидент Украины Владимир Зеленский и президент США Джо Байден (справа) во время встречи в Белом доме.
Президент Украины Владимир Зеленский и президент США Джо Байден (справа) во время встречи в Белом доме.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.01.2025
Oбуна бўлиш
Киев режими раҳбарининг қайд этишича, можаро бошида украиналиклар “ўз ҳолига қўйилган ва ёлғиз курашган”.
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Владимир Зеленский АҚШнинг собиқ президенти Жо Байдендан шикоят қилди, чунки у туфайли Украина можаро бошида “якка” курашишга мажбур бўлган. Бу ҳақда у "Fox News" телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Унинг таъкидлашича, у Оқ уйнинг собиқ раҳбарига Россияга қарши профилактика чораларини кўриш зарурлиги ҳақида айтган, чунки унинг қўшинлари Украина билан чегарада тўпланган.
“Зеленский ҳам қурол-яроғ беришни сўраган”, — дея хабар қилди телеканал ва унга рад жавобини берилгани айтилди.
Киев режими раҳбарининг қайд этишича, натижада можаро бошида украиналиклар “ўз ҳолига қўйилган ва ёлғиз курашган”.
Демократларга қарши бундай ҳужумлар Дональд Трамп АҚШ ҳокимияти тепасига келганидан сўнг дарҳол бошланди.
Рабочая поездка президента Владимира Путина в Санкт-Петербург - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.01.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украинадаги можаро икки ой ичида тугаши мумкин — Путин
Янгиликлар лентаси
0