https://sputniknews.uz/20250206/ukraina-harbiylar-47872782.html
Жанг майдонини рухсатсиз тарк этаётган Украина ҳарбийлари сони ортмоқда — ОАВ
Жанг майдонини рухсатсиз тарк этаётган Украина ҳарбийлари сони ортмоқда — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Мақолада айтилишича, фронтнинг баъзи қисмларида кадрлар етишмовчилиги 50 фоиздан ошади, бу Украина Қуролли кучлари аскарларини тайёрлаш учун фойдаланиладиган Польша ўқув полигонларида ҳам сезилади.
2025-02-06T15:21+0500
2025-02-06T15:21+0500
2025-02-06T15:29+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/06/32028226_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_a48132b0c22168e2a2409077f4c582ec.jpg
TOШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Жанговар ҳаракатлар ҳудудини рухсатсиз тарк этаётган Украина ҳарбийлари сони ортиб бормоқда, деб ёзади Польшанинг “Onet” нашри. Мақолада айтилишича, фронтнинг баъзи қисмларида кадрлар етишмовчилиги 50 фоиздан ошади, бу Украина Қуролли кучлари аскарларини тайёрлаш учун фойдаланиладиган Польша ўқув полигонларида ҳам сезилади. Аввалроқ Британиянинг “Financial Times” газетаси 2024 йилнинг ўн ойида Украина Қуролли кучлари сафида қочқинлар сони 2022-2023 йиллардаги умумий статистик маълумотларга нисбатан қарийб икки баравар ошгани, уларга нисбатан 60 минг жиноий иш очилгани ҳақида ёзган эди. Исми ошкор этилмаган украиналик генералга кўра, энг кўп қочқинлар пиёда ва ҳужум бригадалари орасида.
https://sputniknews.uz/20250205/rossiya-qurolli-kuchlar-aholi-punkt-ozod-47856466.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/06/32028226_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_05a88d45121106f1849f0a77fde9c98c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина ҳарбийлар
Жанг майдонини рухсатсиз тарк этаётган Украина ҳарбийлари сони ортмоқда — ОАВ
15:21 06.02.2025 (янгиланди: 15:29 06.02.2025) Мақолада айтилишича, фронтнинг баъзи қисмларида кадрлар етишмовчилиги 50 фоиздан ошади.
TOШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Жанговар ҳаракатлар ҳудудини рухсатсиз тарк этаётган Украина ҳарбийлари сони ортиб бормоқда,
деб ёзади Польшанинг “Onet” нашри.
Мақолада айтилишича, фронтнинг баъзи қисмларида кадрлар етишмовчилиги 50 фоиздан ошади, бу Украина Қуролли кучлари аскарларини тайёрлаш учун фойдаланиладиган Польша ўқув полигонларида ҳам сезилади.
“Назарий жиҳатдан, бизда ҳозирда 90 киши ўтириши керак, чунки ротада айнан шунча бўлиши керак. <...> Улар эса бор-йўғи 20 та. Ротация йўқ. Менинг олдинги чизиқда ротациясиз бўлиш бўйича рекордим беш ҳафтадан ортиқ. Менда ҳеч бўлмаса ювиниш учун бир кун дам ҳам бўлмади”, — дея украиналик жангчилардан бирининг сўзларини келтиради нашр.
Аввалроқ Британиянинг “Financial Times” газетаси 2024 йилнинг ўн ойида Украина Қуролли кучлари сафида қочқинлар сони 2022-2023 йиллардаги умумий статистик маълумотларга нисбатан қарийб икки баравар ошгани, уларга нисбатан 60 минг жиноий иш очилгани ҳақида ёзган эди. Исми ошкор этилмаган украиналик генералга кўра, энг кўп қочқинлар пиёда ва ҳужум бригадалари орасида.