https://sputniknews.uz/20250205/ozbekiston-rossiya-suv-iqlim-tadqiqot-47851303.html
Ўзбекистон ва Россия сув ва иқлим шароитига мослашиш бўйича тадқиқот олиб бормоқчи
Ўзбекистон ва Россия сув ва иқлим шароитига мослашиш бўйича тадқиқот олиб бормоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Экология вазири Азиз Абдуҳакимов “Газпромбанк”нинг биринчи вице-президенти Екатерина Салугина-Сорокова билан учрашди. 05.02.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-02-05T17:14+0500
2025-02-05T17:14+0500
2025-02-05T17:14+0500
жамият
ўзбекистон
россия
экология
ҳамкорлик
тадқиқот
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/05/47857696_0:45:1166:701_1920x0_80_0_0_d4278225ce55eee15e4f58a973b95848.jpg
TOШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия иқтисодиётни сув ва иқлим шароитига мослаштириш бўйича тадқиқот олиб боради. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Вазир Азиз Абдуҳакимов “Газпромбанк”нинг биринчи вице-президенти Екатерина Салугина-Сорокова билан учрашди. Музокаралар чоғида Ўзбекистон иқтисодиётини сув-иқлим инқирозига мослаштириш ва жаҳон иқтисодиётининг яшил трансформациясига йўналтирилган лойиҳанинг истиқболлари муҳокама қилинди. Ташаббус 2025–2026 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган. Айтилишича, амалий тавсияларнинг тайёрланиши нафақат сув ва иқлим муаммоларини иқтисодий ва сиёсий таҳлил қилиш бўйича Ўзбекистон эксперт марказларининг ваколатларини кучайтиради, балки икки давлат ўртасидаги илмий ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлади. Вазир ушбу лойиҳа илмий тадқиқот ҳамкорлиги, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида билим ва технологиялар алмашинуви учун асосий платформага айланиши мумкинлигини таъкидлади. Қайд этилишича, ишчи гуруҳ тузиб, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетига (Green Universit) сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш учун ўқув ташрифи ташкил этилади. Томонлар, шунингдек, 2025 йилда ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, ўзаро манфаатли натижаларга эришиш учун “Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт йили” доирасида қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олишди.
https://sputniknews.uz/20250128/ozbekiston-yashil-iqtisodiyot-atrof-muhit-rejalar-47725540.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/05/47857696_85:0:1081:747_1920x0_80_0_0_3551daf0ebc77cc6d80d878a8b868827.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, россия, экология , ҳамкорлик, тадқиқот
жамият, ўзбекистон, россия, экология , ҳамкорлик, тадқиқот
Ўзбекистон ва Россия сув ва иқлим шароитига мослашиш бўйича тадқиқот олиб бормоқчи
Экология вазири Азиз Абдуҳакимов “Газпромбанк”нинг биринчи вице-президенти Екатерина Салугина-Сорокова билан учрашди.
TOШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия иқтисодиётни сув ва иқлим шароитига мослаштириш бўйича тадқиқот олиб боради. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Вазир Азиз Абдуҳакимов “Газпромбанк”нинг биринчи вице-президенти Екатерина Салугина-Сорокова билан учрашди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон иқтисодиётини сув-иқлим инқирозига мослаштириш ва жаҳон иқтисодиётининг яшил трансформациясига йўналтирилган лойиҳанинг истиқболлари муҳокама қилинди. Ташаббус 2025–2026 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган.
“Россия томони Ўзбекистон иқтисодиётини ўзгарувчан сув ва иқлим шароитларига ўрта ва узоқ муддатли мослаштириш бўйича асосли стратегияларни ишлаб чиқишга қаратилган қўшма илмий тадқиқотларни ташкил этишни таклиф қилди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, амалий тавсияларнинг тайёрланиши нафақат сув ва иқлим муаммоларини иқтисодий ва сиёсий таҳлил қилиш бўйича Ўзбекистон эксперт марказларининг ваколатларини кучайтиради, балки икки давлат ўртасидаги илмий ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлади.
Вазир ушбу лойиҳа илмий тадқиқот ҳамкорлиги, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида билим ва технологиялар алмашинуви учун асосий платформага айланиши мумкинлигини таъкидлади.
Қайд этилишича, ишчи гуруҳ тузиб, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетига (Green Universit) сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш учун ўқув ташрифи ташкил этилади.
“Тадқиқот натижалари асосида “2050 йилгача Ўзбекистон иқтисодиётини сув-иқлим шароитлари ўзгаришига мослаштириш стратегияси” ишлаб чиқилиши кўзда тутилган”, — дея қайд этилган вазирлик хабарида
Томонлар, шунингдек, 2025 йилда ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, ўзаро манфаатли натижаларга эришиш учун “Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт йили” доирасида қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олишди.