Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги норасмий ва яширин иқтисодиёти кўрсаткичлари — инфографика

Oбуна бўлиш
2024 йилнинг январь-декабри давомида кузатилмайдиган иқтисодиётнинг Ўзбекистон ЯИМдаги улуши 34,8 фоизни ташкил этди.
Статистика агентлигига кўра, 2024 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда кузатилмайдиган (норасмий ва яширин) иқтисодиётнинг ялпи қўшилган қиймати ҳажми 505,6 трлн сўмни ва унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 34,8 % ни ташкил этди.
Шундан норасмий иқтисодиётнинг ялпи қўшилган қиймати ҳажми 383,6 трлн сўмни ва унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 26,4 % ни ташкил этди. Яширин иқтисодиётнинг ялпи қўшилган қиймати ҳажми эса 122,0 трлн сўмни ва унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 8,4 % ни ташкил этди.
Кузатилмайдиган иқтисодиётнинг энг катта улуши қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликларига тўғри келади (63,6%).
Кузатилмайдиган иқтисодиёт – доимий статистика кузатувларида тўлиқ ёки қисман қамраб олинмаган, шунингдек, статистика кўрсаткичларида акс эттиришда билвосита усуллар орқали баҳоланадиган иқтисодий фаолият турлари.
Норасмий иқтисодиёт – уй хўжаликлари ёки жисмоний шахслар томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган ҳолда амалга ошириладиган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) билан боғлиқ иқтисодий фаолият.
Яширин иқтисодиёт – қонун билан ман этилмаган, аммо солиққа тортилмаслик ва қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаслик мақсадида давлат органларидан атайлаб беркитилган иқтисодий фаолият.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0