https://sputniknews.uz/20250203/eik-iqtisod-47796890.html
ЕИК иқтисодий ўсиш учун шароитларни яхшилашда давом этади — Сагинтаев
ЕИК иқтисодий ўсиш учун шароитларни яхшилашда давом этади — Сагинтаев
Sputnik Ўзбекистон
Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) иқтисодий ўсиш учун шароитларни яхшилашда давом этади. Бу ҳақда ЕИК ҳайъати раиси Бахитжан Сагинтаев комиссия ташкил топганининг 13 йиллиги муносабати билан йўллаган табригида маълум қилди.
2025-02-03T11:14+0500
2025-02-03T11:14+0500
2025-02-03T11:14+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
тадбиркор
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/03/47796483_0:61:1401:849_1920x0_80_0_0_e294ad54dd18eb0f2421baaef1749601.jpg
TOШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) иқтисодий ўсиш учун шароитларни яхшилашда давом этади. Бу ҳақда ЕИК ҳайъати раиси Бахитжан Сагинтаев комиссия ташкил топганининг 13 йиллиги муносабати билан йўллаган табригида маълум қилди. Унинг қайд этишича, 2012 йилда ташкил этилганидан буён ЕИК аъзо мамлакатлар билан биргаликда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) асосларида белгиланган ва Евроосиё иқтисодий интеграциясини изчил ривожлантиришга қаратилган фундаментал тамойилларни амалга ошириш устида иш олиб бормоқда. Унинг айтишича, ЕОИИ доирасида мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий база яратилди, иқтисодиётнинг турли тармоқларида узоқ муддатли устуворликлар белгиланди, тадбиркорлик ва фуқароларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шароитлар мавжуд. Евроосиё иқтисодий комиссияси Евроосиё иқтисодий иттифоқининг доимий бошқарув органи ҳисобланади. У 2012 йил 2 февралда иш бошлаган. Комиссиянинг асосий мақсади ЕОИИ фаолияти ва ривожланиши учун шарт-шароитларни таъминлаш ҳамда интеграцияни янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат. Ҳозирги вақтда ЕИКда бешта давлат вакиллари бор: Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия. ЕИК миллий бошқарув органи мақомига эга, унинг қарорлари Евроосиё иқтисодий интеграцияси лойиҳасида иштирок этувчи мамлакатлар манфаатларидан келиб чиқади. Комиссия қарорлари ЕОИИга аъзо давлатлар ҳудудида мажбурийдир.
https://sputniknews.uz/20250127/eoii-yutuqlar-sergey-lavrov-47701011.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/03/47796483_94:0:1306:909_1920x0_80_0_0_f0df60341acc0b26ac0694f5b14044cd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
евроосиё иқтисодий комиссияси (еик) иқтисодий ўсиш евроосиё иқтисодий иттифоқи еоии маълумот
евроосиё иқтисодий комиссияси (еик) иқтисодий ўсиш евроосиё иқтисодий иттифоқи еоии маълумот
ЕИК иқтисодий ўсиш учун шароитларни яхшилашда давом этади — Сагинтаев
Бахитжан Сагинтаев Евроосиё иқтисодий комиссиясининг 13 йиллиги билан табриклади.
TOШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) иқтисодий ўсиш учун шароитларни яхшилашда давом этади. Бу ҳақда ЕИК ҳайъати раиси Бахитжан Сагинтаев комиссия ташкил топганининг 13 йиллиги муносабати билан йўллаган табригида
маълум қилди. Унинг қайд этишича, 2012 йилда ташкил этилганидан буён ЕИК аъзо мамлакатлар билан биргаликда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) асосларида белгиланган ва Евроосиё иқтисодий интеграциясини изчил ривожлантиришга қаратилган фундаментал тамойилларни амалга ошириш устида иш олиб бормоқда.
“Комиссия ўз ишида “бешлик” давлат фуқароларининг турмуш даражасини яхшилашга кўмаклашиш мақсадига амал қилишда, шунингдек, Иттифоқ доирасида иқтисодий ўсиш учун шароитларни яхшилашда давом этади”, — деди у.
Унинг айтишича, ЕОИИ доирасида мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий база яратилди, иқтисодиётнинг турли тармоқларида узоқ муддатли устуворликлар белгиланди, тадбиркорлик ва фуқароларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шароитлар мавжуд.
Евроосиё иқтисодий комиссияси Евроосиё иқтисодий иттифоқининг доимий бошқарув органи ҳисобланади. У 2012 йил 2 февралда иш бошлаган. Комиссиянинг асосий мақсади ЕОИИ фаолияти ва ривожланиши учун шарт-шароитларни таъминлаш ҳамда интеграцияни янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
Ҳозирги вақтда ЕИКда бешта давлат вакиллари бор: Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия. ЕИК миллий бошқарув органи мақомига эга, унинг қарорлари Евроосиё иқтисодий интеграцияси лойиҳасида иштирок этувчи мамлакатлар манфаатларидан келиб чиқади. Комиссия қарорлари ЕОИИга аъзо давлатлар ҳудудида мажбурийдир.