“Ғишткўприк” чегара божхона пости 4 ойга ёпилади

КПП Гишт-кўприк - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2025
Oбуна бўлиш
Чеклов мазкур постдаги қурилиш ва реконструкция ишларини мантиқий ниҳоясига етказиш мақсадида амалга оширилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. “Ғишткўприк” чегара божхона пости 5 февралдан эътиборан 4 ойга ёпилади, дея хабар берди Божхона қўмитаси.
Айтилишича, чеклов мазкур постдаги қурилиш ва реконструкция ишларини мантиқий ниҳоясига етказиш мақсадида амалга оширилмоқда. Хусусан, постда вақтинчалик биноларни демонтаж қилиш, ҳудудни ободонлаштириш, постга туташ ҳудудда зарур инфратузилмани ташкил этиш назарда тутилган.
“Ғишткўприк чегара пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракати 2025 йилнинг 5 февраль кунидан “Навоий” чегара божхона постига йўналтирилади”, — дейилган хабарда.
Чегара пунктларида автотранспортларнинг электрон навбат тизими жорий этилади
Янгидан бунёд этилган “Навоий” чегара божхона пости ҳам Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган бўлиб, “Ғишткўприк” постига яқин ҳудуд ҳисобланади.
Жисмоний шахслар, енгил автомобиллар ва автобуслар ҳаракати учун қулай бўлишини таъминлаш мақсадида “Навоий” чегара божхона постида юк автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Автомобильный пункт пропуска Капланбек - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2025
Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида модернизация қилинган назорат-ўтказиш пунктлари очилди
Янгиликлар лентаси
0