https://sputniknews.uz/20250128/chegara-punkt-avtotransport-elektron-navbat-47726906.html
Чегара пунктларида автотранспортларнинг электрон навбат тизими жорий этилади
Чегара пунктларида автотранспортларнинг электрон навбат тизими жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида йўлбўйи сервис объектлари ташкил этилади. 28.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-28T13:18+0500
2025-01-28T13:18+0500
2025-01-28T13:18+0500
жамият
ўзбекистон
транспорт
автомобил
чегара
темир йўл
юк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/11/40030779_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_8f6b1b2cd065832a94ebcee9ed1e9f52.jpg
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. “Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.Ҳужжатга кўра, Ўзбекистоннинг транспорт-логистика тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.Қуйидагиларни назарда тутувчи асосий мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторлар белгиланди:2025 йил 1 июндан Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг электрон навбат тизими жорий этилади.Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи билан ҳамкорликда Халқаро автомобиль транспорти соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича минтақавий ўқув маркази ташкил этилади.Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида йўлбўйи сервис (“Service area” ва “Service point”) объектлари ташкил этилади.
https://sputniknews.uz/20250123/eoii-intellektual-transport-tizimlari-47668001.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/11/40030779_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_e8e079d3de086031d31afb5bac140a80.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, транспорт, автомобил, чегара, темир йўл, юк
жамият, ўзбекистон, транспорт, автомобил, чегара, темир йўл, юк
Чегара пунктларида автотранспортларнинг электрон навбат тизими жорий этилади
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида йўлбўйи сервис объектлари ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. “Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори
қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистоннинг транспорт-логистика тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
Қуйидагиларни назарда тутувчи асосий мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторлар белгиланди:
автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида халқаро юк ташиш умумий ҳажмини камида 2 бараварга ошириш;
транспорт ва логистика хизматлари экспортини 2 бараваргача ошириш;
контейнерларда юк ташиш улушини камида 1,5 баробарга ошириш;
Жаҳон банкининг Логистика самарадорлиги индексида (LPI) Ўзбекистоннинг ўрнини 55-поғонадан паст бўлмаган даражагача кўтариш.
“Юкларни халқаро ташишни ташкил этишда транспорт-экспедиторлик хизматларига ҚҚС ноль ставкада қўлланади”, — дейилган ҳужжат матнида.
2025 йил 1 июндан Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг электрон навбат тизими жорий этилади.
Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи билан ҳамкорликда Халқаро автомобиль транспорти соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича минтақавий ўқув маркази ташкил этилади.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида йўлбўйи сервис (“Service area” ва “Service point”) объектлари ташкил этилади.