Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида қандай ҳужжатлар қабул қилинди?

© Правительственный портал Республики УзбекистанОчередное заседание Евразийского межправительственного совета состоялось в Алматы
Очередное заседание Евразийского межправительственного совета состоялось в Алматы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2025
Oбуна бўлиш
Йиғилиш якунлари бўйича қатор ҳужжатлар қабул қилинди.
TOШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати делегацияси 31 январь куни Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ҳукумат порталида хабар берилди.
Ўзбекистон кузатувчи сифатида ЕОИИнинг кўп томонлама йиғилишларида Иттифоқ давлатлари ва органлари билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш ташаббуслари билан фаол иштирок этаётгани таъкидланди.
Йиғилишда Ўзбекистон бош вазири президент Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил декабрь ойида бўлиб ўтган Олий Евроосиё саммитида илгари сурган ташаббусларини қўллаб-қувватлашга ҳамда амалга оширишга чақирди.
Йиғилиш якунлари бўйича қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинди:
“ЕОИИ давлатларининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан агросаноат мажмуаси соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларидан фойдаланиш тўғрисида”ги топшириқ;
“ЕҲКнинг 2024 йилда қабул қилинган айрим қарорлари бажарилиши ҳолати тўғрисида”ги топшириқ;
“ЕОИИга аъзо давлатлардаги макроиқтисодий вазият ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича таклифлар тўғрисида”ги фармойиш;
“Олий Евроосиё иқтисодий кенгашига ЕИК Кенгаши аъзоси номзодини тақдим этиш тўғрисида”ги фармойиш;
“ЕОИИ давлатларида ташкил этилган аукционларда қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомалага чиқариш учун трансчегаравий рухсат тўғрисида”ги битим.
Рабочий визит премьер-министра Михаила Мишустина в Казахстан. День второй - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ ялпи ички маҳсулоти 4% ўсди
Янгиликлар лентаси
0