https://sputniknews.uz/20250128/mirziyoev-turkmaniston-tashqi-ishlar-vazir-47726291.html
Мирзиёев Туркманистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди — муҳокама этилган масалалар
Мирзиёев Туркманистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди — муҳокама этилган масалалар
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 1,1 млрд доллардан ошди. 28.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-28T09:45+0500
2025-01-28T09:45+0500
2025-01-28T10:23+0500
сиёсат
ўзбекистон
туркманистон
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/1c/47726422_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_c04d0adfb71118ca74b7f06cf8b021d7.jpg
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Қайд этилишича, Рашид Мередов навбатдаги Ўзбекистон-Туркманистон сиёсий маслаҳатлашувлари доирасида Ўзбекистонда бўлиб турибди.Суҳбат давомида Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.Қайд этилишича, товар айирбошлаш ҳажми 2024 йилда 1,1 миллиард доллардан ошди. "Шовот-Тошовуз" чегараолди савдо зонаси биргаликда барпо этилмоқда.Саноат кооперацияси, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги ва сувдан фойдаланиш соҳаларида яқин ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик давом эттирилмоқда. Ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувлар кенгайиб бормоқда.Қуйидагиларга эътибор қаратилди:Шунингдек, халқаро сиёсат масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
https://sputniknews.uz/20241231/mirziyoev-berdimuhamedov-nazarboev-telefon-suhbat-47401324.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/1c/47726422_44:0:1181:853_1920x0_80_0_0_f682f2c64e6618696dd6ef8a38a06492.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, туркманистон, шавкат мирзиёев
сиёсат, ўзбекистон, туркманистон, шавкат мирзиёев
Мирзиёев Туркманистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди — муҳокама этилган масалалар
09:45 28.01.2025 (янгиланди: 10:23 28.01.2025) Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 1,1 млрд доллардан ошди.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Рашид Мередов навбатдаги Ўзбекистон-Туркманистон сиёсий маслаҳатлашувлари доирасида Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, товар айирбошлаш ҳажми 2024 йилда 1,1 миллиард доллардан ошди. "Шовот-Тошовуз" чегараолди савдо зонаси биргаликда барпо этилмоқда.
Саноат кооперацияси, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги ва сувдан фойдаланиш соҳаларида яқин ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик давом эттирилмоқда. Ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувлар кенгайиб бормоқда.
“Тошкент шаҳрида Гурбангули Бердимуҳамедовнинг "Hakyda göwheri" ("Тафаккур гавҳари") номли янги китобининг ўзбек тилидаги нашри тақдимоти ўтказилгани учун Туркманистон раҳбарияти номидан Ўзбекистон етакчисига чуқур миннатдорлик изҳор этилди”, — дейилган хабарда.
Қуйидагиларга эътибор қаратилди:
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали шерикликнинг янги кенг қамровли кун тартибини шакллантириш;
бўлажак олий даражадаги ташрифлар;
минтақа давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ва "Марказий Осиё плюс" форматидаги саммитларга тайёргарлик кўриш.
Шунингдек, халқаро сиёсат масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.