Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ давлатлари ҳукумат раҳбарлари Олмаотада учрашади

© Фотохост-агентство РИА Новости / Медиабанкка ўтишЕАЭС-2023. Работа форума
ЕАЭС-2023. Работа форума - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2025
Oбуна бўлиш
Учрашувда ЕОИИга аъзо мамлакатларда уюшган савдода қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомалага трансчегаравий кириш тўғрисидаги битимни имзолашади.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари бош вазирлари 30-31 январь кунлари Олмаотада Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши сессиясида учрашади, дея хабар берди БелТА Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизматига таяниб.
Учрашувга Беларусь ҳукумати раҳбари Роман Головченко раислик қилади.
ЕОИИ мамлакатлари бош вазирлари ЕОИИга аъзо мамлакатларда уюшган савдода қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомалага трансчегаравий кириш тўғрисидаги битимни имзолашади. Евроосиё “бешлиги” мамлакатларидаги макроиқтисодий вазият ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича таклифларни кўриб чиқишади.
ЕОИИга аъзо давлатлар томонидан Евроосиё транспорт йўлакларига (маршрутларига) кирувчи темир йўл, автомобиль ва порт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш натижаларини таҳлил қилиш, шунингдек, бир қатор бошқа масалаларни муҳокама қилиш ҳам режалаштирилган.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0