Осиё ва Африка давлатлари ШҲТда кузатувчи мақомини олиш учун ариза топширган — бош котиб

© Sputnik / Санат ИмангалиевФлаги ШОС
Флаги ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2025
Oбуна бўлиш
ШҲТ бош котиби ташкилотда кузатувчи ва ҳамкор сифатида иштирок этиш учун қайси давлатлар ариза бергани ҳақидаги саволга жавоб берди.
TOШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Осиё ва ҳатто Африканинг турли бурчакларидаги давлатларнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)да кузатувчи ва мулоқот бўйича ҳамкорлар мақоми кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда ШҲТ бош котиби Нурлан Ермекбаев РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
Ўзбекистон вакили ШҲТ бош котибининг ўринбосари бўлди
“ШҲТ - умуман олганда, Евроосиё ташкилоти бўлиб, шерик ва кузатувчи мақомига даъвогарлар Жанубий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё ва Ғарбий Осиёда жойлашган. Баъзи давлатлар ҳатто Африка қитъасида, унинг шимоли ва шарқида жойлашган”, — деди Ермекбаев ШҲТда кузатувчи ва ҳамкор сифатида иштирок этиш учун қайси давлатлар ариза бергани ҳақидаги саволга жавоб бериб.
Унинг эслатишича, бугунги кунда кузатувчи давлатлар ва мулоқот бўйича ҳамкорлар мақомига эга бўлиш учун олти ва саккизта ариза бор ва улар кўриб чиқилмоқда.

“Аммо гап мақомда эмас, балки биз ҳам ҳамкорлар, ҳам кузатувчилар мақомидан қатъи назар, улар билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш истагидамиз”, — дея қўшимча қилди Ермекбаев.

Маълумот учун, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001 йилда Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарлари томонидан ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Бугунги кунда у 10 та давлатни ўз ичига олади. Санаб ўтилганлардан ташқари, Ҳиндистон, Покистон, Беларусь ва Эрон турли вақтларда унга қўшилган.
Шавкат Мирзиёев завершил свой рабочий визит в Россию для участия в неформальном саммите СНГ и отбыл в Ташкент. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2025
МДҲ давлат раҳбарлари қачон учрашиши айтилди
Янгиликлар лентаси
0