МДҲ давлат раҳбарлари қачон учрашиши айтилди
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев завершил свой рабочий визит в Россию для участия в неформальном саммите СНГ и отбыл в Ташкент.
Oбуна бўлиш
2025 йил МДҲда жуда юқори ишбилармонлик фаоллиги даври бўлиши айтилди.
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Шу йилнинг 10 октябрь куни Душанбе шаҳрида МДҲ давлат раҳбарлари саммити бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда Тожикистон ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ мамлакатлари бўлими бошлиғи Аҳмад Саидмуродзода маълум қилди.
Саидмуродзоданинг журналистларга маълум қилишича, 2025 йил МДҲда жуда юқори ишбилармонлик фаоллиги даври бўлади.
“Тожикистоннинг МДҲга раислигининг кенг қамровли концепцияси ва 113 та тадбирни ўз ичига олган ҳаракатлар режаси тасдиқланди. Ўйлаймизки, юбилей – Ғалаба йили – 2025 йил МДҲда жуда юқори ишбилармонлик фаоллиги даври бўлади. Бу Тожикистон раислигининг мақсадларидан биридир”, — деди у.
Тожикистоннинг МДҲга раислиги давомида қуйидагилар режалаштирилмоқда:
Сиёсий йўналишда сентябрь ойида БМТ билан биргаликда бир қатор қўшма тадбирлар бошланади.
Бундан ташқари, ШҲТ билан умумий ҳамкорлик нуқталарини яқинлаштириш бўйича тадбирлар амалга оширилади. Минскда МДҲ Ижроия қўмитаси кўмагида ШҲТ билан қўшма тадбир ўтказилади.
Иқтисодий кун тартибида МДҲда аллақачон қабул қилинган ҳужжатларни амалга оширишни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилинди, бу борадаги саъй-ҳаракатлар МДҲни 2030 йилгача иқтисодий ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишга йўналтирилади.
Бундан ташқари, саноат соҳасида ҳамкорликка, жумладан, оғир машинасозлик соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувни ишлаб чиқишга эътибор қаратилади.
Июнь ойида Душанбе шаҳрида МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси доирасида йирик халқаро саноат кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилган.
Экологик масалаларга ҳам эътибор қаратилади. Хусусан, май ойида Душанбеда музликларни ҳимоя қилиш бўйича глобал конференция бўлиб ўтади. Бундан ташқари, ушбу мавзу бўйича Ҳамдўстлик давлат раҳбарларининг баёноти тайёрланмоқда.
Раислик чоғида гуманитар масалаларга эътибор қаратилади, масалан, Озарбайжонда III МДҲ ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган.
Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш мавзусига алоҳида эътибор қаратилади.
10 октябрь куни Душанбе шаҳрида МДҲ давлат раҳбарлари саммити бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.
5 июнь куни эса МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси ўтказилиши кутилмоқда.
МДҲ бош котиби Сергей Лебедевнинг журналистларга маълум қилишича, МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси 11 апрель куни Остона шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.
Лебедевнинг сўзларига кўра, ҳозир кун тартибига 13 та масала киритилган.
“16 та ҳужжат кўриб чиқилади. Ҳужжатлар анъанавий тарзда МДҲ мамлакатлари хавфсизлигини мустаҳкамлашга бағишланган. Чегара идоралари ва мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари мавжуд. Бундан ташқари, кун тартибига тўртта гуманитар масала киритилган: МДҲ кинофестивалини ташкил этиш ва кўнгиллилар ҳаракати.
Унинг қайд этишича, МДҲ давлатларининг тўртта асосий ташкилоти ташкил этилиши кутилмоқда. Бири мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик ва учтаси таълим соҳасида.