Гиёҳвандликка қарши кураш, аксилтеррор машғулотлар: ШҲТ қандай ишлар устида ишламоқда?

© Sputnik/Зафар ХалиловФлаг Ирана подняли в Исполкоме РАТС ШОС.
Флаг Ирана подняли в Исполкоме РАТС ШОС. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2025
Oбуна бўлиш
ШҲТ бош котиби: ШҲТ давлатларининг аксилтеррор машғулотлари 2025 йилда бўлиб ўтиши керак.
TOШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш механизмларини такомиллаштирмоқда. Бу ҳақда ШҲТ бош котиби Нурлан Ермекбаев РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
Осиё ва Африка давлатлари ШҲТда кузатувчи мақомини олиш учун ариза топширган — бош котиб
"Ўргимчак тўр" каби гиёҳвандликка қарши акциялар ўтказилмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси билан ҳамкорликда гиёҳвандликка қарши кураш идоралари мутахассислари учрашиб, тадбирлар ташкил этилмоқда. ШҲТнинг 2029 йилгача наркотикларга қарши кураш стратегияси қабул қилинди. Ҳозирда хавфсизликка таҳдидларга қарши курашишнинг умумий механизмини такомиллаштириш устида иш олиб борилмоқда”, — деди Ермекбаев.
У наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш ШҲТнинг устувор йўналишларидан бири эканини қайд этди.
Айтилишича, ШҲТ давлатларининг аксилтеррор машғулотлари 2025 йилда бўлиб ўтиши керак, уларнинг санаси кейинроқ аниқланади.

“Яъни мунтазам равишда ахборот алмашиш, фаолиятни мувофиқлаштириш билан бирга терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашиш бўйича амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу йил сана белгиланишини ва террорга қарши машғулотлар ҳам ўтказилишини кутамиз”, — деди у.

Шунингдек, Хитой 2025 йилда ШҲТга раислик қилиш учун кенг қамровли дастурга эга: у асосий эътиборни сунъий интеллект, рақамли иқтисодиёт, стартаплар ва инновациялар ҳамда қашшоқликка қарши курашга қаратади, деди Ермекбаев.
“Хитой ШҲТда қабул қилинган амалиётга мувофиқ, ўз раислигининг асосий мавзусини белгилаб олди. Бу барқарор ривожланиш мавзуси. Мавзу жуда кенг. Шу боис, ушбу мавзуга мувофиқ, сунъий интеллект, рақамли иқтисодиёт, стартаплар ва инновациялар, қашшоқликка қарши кураш, иқлим ўзгаришига қарши кураш, яшил энергияни ривожлантириш каби жуда кенг кўламли масалаларни ўз ичига олган тадбирлар режалаштирилган” — деди Ермекбаев.
Унинг сўзларига кўра, Пекин жами 200 тадан ортиқ тадбирни режалаштирмоқда, улардан 70% га яқини мунтазам, 30% га яқини эса ШҲТга аъзо давлатлар ташаббуси билан ўтказиладиган тадбирлардир.
2025 йилда ШҲТга раислик навбатма-навбат Хитой Халқ Республикасига ўтади.
ШҲТ давлатларида виза режимини юмшатиш ташкилот кун тартибидан ўрин олган, бироқ унинг барча мамлакатлари бўйлаб визасиз саёҳат масаласи ҳали “пишган” эмас.
“Виза режимини юмшатиш масалалари тегишли органлар, биринчи навбатда туризм бошқармалари, ички ишлар вазирликлари ва миграция хизматларининг кун тартибида турибди... Бутун Ташкилот доирасида визасиз режим масаласи ҳали пишиб етгани йўқ, бироқ виза режимларини либераллаштириш бўйича ишлар туризм маъмуриятларининг ҳаракатлар режасида белгиланган вазифалардан биридир”, — деди ШҲТ бош котиби.
Унинг таъкидлашича, бу каби масалалар, жумладан, икки томонлама асосда ҳал қилинмоқда ва ШҲТга аъзо кўплаб давлатлар аллақачон визасиз саёҳат бўйича келишувлар тузган.
ШҲТ ҳисоб-китобларида миллий валюталарни ошириш бўйича ишлар экспертлар даражасида давом этмоқда.

“Ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталар улушини ошириш бўйича “йўл харитаси” қабул қилинди. Ушбу босқичда аниқ ишлар экспертлар даражасида амалга оширилади. Улар бу ишни институционал таъминлаш, тегишли тўлов инфратузилмасини яратиш, меъёрий-ҳуқуқий базага – икки томонлама ва кўп томонлама шартномаларга зарур ўзгартиришлар киритишни муҳокама қилмоқда”, — деди Ермекбаев.

Флаги стран-членов ШОС в штаб-квартире Исполнительного комитета Региональной антитеррористической структуры Шанхайской организации сотрудничества (РАТС ШОС) в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2025
ШҲТ давлат раҳбарлари қачон учрашиши маълум бўлди
Янгиликлар лентаси
0