Путин Трампга қандай таъсир ўтказишни билади — собиқ маслаҳатчи

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишИтоги 2024 года с Владимиром Путиным
Итоги 2024 года с Владимиром Путиным - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2025
Oбуна бўлиш
Болтон: Путин Трамп билан қандай муомала қилишни билади.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон CNN телеканалига берган интервьюсида Россия президенти Владимир Путин Америка етакчиси Дональд Трампга қандай таъсир ўтказишни билишини айтди. Бу ҳақда “Newsweek” ёзмоқда.
“Путин Трампга таъсир ўтказишга ҳаракат қилади, деб ўйлайман. Менимча, у буни қандай қилишни билади. У Трамп билан қандай муомала қилишни билади. Ва менимча, бу Украина учун жуда хавфли вазият”, - дея Болтоннинг интервьюдаги сўзларини келтиради журналистлар.
Путин Трамп билан ҳар икки давлатни қизиқтирган барча соҳаларда хотиржамлик билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди. Трамп аввалроқ Путин билан “дарҳол” учрашмоқчи эканлигини ва Россия раҳбари ҳам буни хоҳлаётгани ҳақида “сигналлар” олаётганини айтган эди.
22 январь куни Трамп Москва махсус операцияни тўхтатмаса, янги санкциялар ва божлар жорий этиш билан таҳдид қилган эди. Оқ уйнинг янги хўжайини Украинадаги можарони зудлик билан тўхтатишга чақириб, жанговар ҳаракатлар чўзилишининг эҳтимолий салбий оқибатлари ҳақида огоҳлантирганди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия бу таҳдидларда янгилик кўрмаганини айтди. Унинг эслатишича, Трамп санкция усулларини биринчи президентлик даврида ҳам ёқтирган, бироқ ундан тенг ҳуқуқли мулоқот учун ҳозирча ҳеч қандай сигналлар бўлмаган, Москва эса бунга тайёр.
Дональд Трамп во время церемонии инаугурации в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2025
Трамп дарҳол Путин билан учрашмоқчи
Янгиликлар лентаси
0