Трамп дарҳол Путин билан учрашмоқчи

© РИА Новости / Julia Demaree NikhinsonДональд Трамп во время церемонии инаугурации в Вашингтоне
Дональд Трамп во время церемонии инаугурации в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2025
Oбуна бўлиш
АҚШ президенти фикрича, агар нефт нархи тушса Украинадаги можаро тугайди.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Украинадаги можарони бартараф этиш учун Россия президенти Владимир Путин билан имкон қадар тезроқ учрашмоқчи. Бу ҳақида у Давос иқтисодий форумида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
Трампнинг Давос форумида асосий баёнотлари:
️Қўшма Штатлар тез орада “ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ ва бойроқ бўлади” ва у режалаштирган ўзгаришлардан бутун дунё фойда кўради;
Т️рамп АҚШни ишлаб чиқариш, сунъий интеллект ва криптовалюта соҳасида “супер давлат”га айлантиради;
АҚШ президенти йирик халқаро компанияларга ишлаб чиқаришни АҚШга кўчиришни таклиф қилиб, уларга дунёдаги "энг паст" солиқларни ваъда қилди;
Т️рампнинг фикрича, агар нефть нархи тушса, Украинадаги можаро тугайди. Бу борада у ОПЕК ва Саудия Арабистони билан гаплашмоқчи.
️АҚШ Европа Иттифоқига катта миқдорда энергия манбалари етказиб беришни кафолатлайди;
Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан имкон қадар тезроқ учрашмоқчи;
Украина можарони якунлаш бўйича битим имзолашга тайёр.
АҚШ, Россия ва Хитой билан биргаликда ядровий қуроллар ҳажмини қисқартиришга тайёр.
АҚШ президенти Давос форумда онлайн иштирок этди.
Маълумот учун, Дональд Трамп президентлик лавозимининг дастлабки кунидаёқ ўзига тегишли ижтимоий тармоқда Россияга ультиматум шаклида мурожаат қилган эди. Унда у Россия билан келишиб олишни таклиф қилган ва акс ҳолда менда санкция киритиш билан таҳдид қилган эди.
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров на VI заседании московского формата консультаций по Афганистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина масаласида ҳуқуқий келишувлар муҳим — Лавров
Янгиликлар лентаси
0