https://sputniknews.uz/20250124/toshkentdagi-maktablardan-birida-sil-kasalligi-aniqlandi-47681073.html
Тошкентдаги мактаблардан бирида сил касаллиги аниқланди
Тошкентдаги мактаблардан бирида сил касаллиги аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
Бемор Тошкент шаҳар болалар сил касалликлари шифохонасига ётқизилган. У билан алоқада бўлган барча шахслар профилактик текширувдан ўтказилган. 24.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-24T15:59+0500
2025-01-24T15:59+0500
2025-01-24T16:13+0500
тошкент
шифокор
шифокорлар тавсияси
шифохона
беморлар
санитария-эпидемиология қўмитаси (санэпидқўмита)
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/11/47590492_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_682b75e3ba6da76e87903391d188c9b5.jpg
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 59-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси М.С. 2024 йилнинг 26 декабрида Тошкент шаҳар 3-сон фтизиатрия диспансерига мурожаат қилган. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда. Беморнинг опаси М.Д.нинг сўзларига кўра, синглиси М.С. сўнгги ойларда тез-тез бетоб бўлган. Даволаниш учун фақат хусусий клиникага мурожаат қилган. Охирги марта ЛОР-шифокор кўригидан кейин 3-сон фтизиатрия диспансерига юборилган.М.С. билан уйда мулоқотда бўлган 6 киши (2 нафари 6 ёшгача болалар) 2024 йил 27 декабрда 3-сон фтизиатрия диспансерида рентген текширувидан ўтказилган ва уларда фаол сил касаллиги аниқланмаган.Шунингдек, М.С. билан мулоқотда бўлган 59-сонли мактаб ва бемор қўшимча дарсга қатнаган хусусий ўқув мактаби ўқувчилари ва ўқитувчилари 3-сон фтизиатрия диспансерида рентгенография ва диаскин тест текширувларидан ўтказилган.Текширувлар давомида 1 нафар ўқувчи (2008 йилда туғилган А.А., бемор М.С.нинг яқин дугонаси)да “Ўнг ўпка юқори бўлаги ўчоқли сили” BK abs аниқланиб, у шифохонага ётқизилган.Шунингдек, 3 нафар ўқувчи — А.А., Р.М. ва Э.Д. ва 1 нафар ўқитувчи Б.У.ларда касалликка мойиллик аниқлангани сабабли профилактик даво муолажалари бошланган.Ушбу ҳолат ва аниқланган камчиликларлар юзасидан Санитария эпидемиологик қўмитаси томонидан 59-сонли умумтаълим мактаби директорига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган.
https://sputniknews.uz/20241030/tuberkulyoz-jsst-46387802.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/11/47590492_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_fe3f57aacf38352a5c0f164bb838ac13.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент, шифокор, шифокорлар тавсияси, шифохона, беморлар, санитария-эпидемиология қўмитаси (санэпидқўмита) , жамият
тошкент, шифокор, шифокорлар тавсияси, шифохона, беморлар, санитария-эпидемиология қўмитаси (санэпидқўмита) , жамият
Тошкентдаги мактаблардан бирида сил касаллиги аниқланди
15:59 24.01.2025 (янгиланди: 16:13 24.01.2025) Бемор Тошкент шаҳар болалар сил касалликлари шифохонасига ётқизилган. У билан алоқада бўлган барча шахслар профилактик текширувдан ўтказилган.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 59-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси М.С. 2024 йилнинг 26 декабрида Тошкент шаҳар 3-сон фтизиатрия диспансерига мурожаат қилган. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.
Беморнинг опаси М.Д.нинг сўзларига кўра, синглиси М.С. сўнгги ойларда тез-тез бетоб бўлган. Даволаниш учун фақат хусусий клиникага мурожаат қилган. Охирги марта ЛОР-шифокор кўригидан кейин 3-сон фтизиатрия диспансерига юборилган.
Диспансерда ўтказилган рентгенография текшируви натижасида унга “Ўнг ўпка юқори бўлаги яллиғланган сили, емирилиш даври, BK +” ташхиси қўйилган ва бемор дарҳол Тошкент шаҳар болалар сил касалликлари шифохонасига ётқизилган.
М.С. билан уйда мулоқотда бўлган 6 киши (2 нафари 6 ёшгача болалар) 2024 йил 27 декабрда 3-сон фтизиатрия диспансерида рентген текширувидан ўтказилган ва уларда фаол сил касаллиги аниқланмаган.
Шунингдек, М.С. билан мулоқотда бўлган 59-сонли мактаб ва бемор қўшимча дарсга қатнаган хусусий ўқув мактаби ўқувчилари ва ўқитувчилари 3-сон фтизиатрия диспансерида рентгенография ва диаскин тест текширувларидан ўтказилган.
Текширувлар давомида 1 нафар ўқувчи (2008 йилда туғилган А.А., бемор М.С.нинг яқин дугонаси)да “Ўнг ўпка юқори бўлаги ўчоқли сили” BK abs аниқланиб, у шифохонага ётқизилган.
Шунингдек, 3 нафар ўқувчи — А.А., Р.М. ва Э.Д. ва 1 нафар ўқитувчи Б.У.ларда касалликка мойиллик аниқлангани сабабли профилактик даво муолажалари бошланган.
Ушбу ҳолат ва аниқланган камчиликларлар юзасидан Санитария эпидемиологик қўмитаси томонидан 59-сонли умумтаълим мактаби директорига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган.