https://sputniknews.uz/20241030/tuberkulyoz-jsst-46387802.html
Дунёда сил билан касалланиш кескин ошди — ЖССТ
Дунёда сил билан касалланиш кескин ошди — ЖССТ
Sputnik Ўзбекистон
Бу юқумли касалликнинг ривожланиш хавфини оширадиган беш асосий омил: тўйиб овқатланмаслик; ОИВ инфекцияси; спиртли ичимликлар асоратлари билан боғлиқ касалликлар; чекиш ва қандли диабет.
2024-10-30T17:12+0500
2024-10-30T17:12+0500
2024-10-30T17:12+0500
дунё янгиликлари
дунёда
касаллик
жсст
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0e/26178074_0:143:3137:1907_1920x0_80_0_0_df9b370cd0e3b3be2d14790bc6fdf2c8.jpg
TOШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Дунёда силга (туберкулёз) чалиниш ҳолатлари кескин ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) таяниб хабар берди. Ташкилот сил касаллиги бўйича янги ҳисоботни эълон қилди. Унда қайд этилишича, 2023 йили ушбу хасталик дунё бўйича 8,2 миллион кишида аниқланган. Хавотирли жиҳати, бу 2022 йилга нисбатан 0,7 миллионта кўп ва 1995 йилдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Энг кўп касалланиш ҳолатлари Ҳиндистон (26 фоиз), Индонезия (10 фоиз), Хитой (6,8 фоиз), Филиппин (6,8 фоиз) ва Покистон (6,3 фоиз) давлатлари ҳиссасига тўғри келади. ЖССТ хулосасига кўра, дунё бўйлаб силнинг дориларга чидамли турлари кенг тарқалиши “инқироз омили”дир. Ўз навбатида, ташкилот мазкур юқумли касалликнинг ривожланиш хавфини оширадиган беш асосий омилни келтириб ўтди:Айтилишича, Ўзбекистонда силни даволаш самарадорлиги кейинги йилларда 90 фоизга етказилди ва бу ЖССТнинг хасталикни тугатиш стратегияси мақсадларига мосдир.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0e/26178074_202:0:2933:2048_1920x0_80_0_0_96169563e0bfa823b639f1438eeaa468.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сил туберкулёз маълумот ўзбекистон дунё жсст
сил туберкулёз маълумот ўзбекистон дунё жсст
Дунёда сил билан касалланиш кескин ошди — ЖССТ
Ўзбекистонда туберкулёз билан касалланиш даражаси 1,5-2 баробар камайди.
TOШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Дунёда силга (туберкулёз) чалиниш ҳолатлари кескин ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) таяниб
хабар берди. Ташкилот сил касаллиги бўйича янги ҳисоботни эълон қилди.
Унда қайд этилишича, 2023 йили ушбу хасталик дунё бўйича 8,2 миллион кишида аниқланган. Хавотирли жиҳати, бу 2022 йилга нисбатан 0,7 миллионта кўп ва 1995 йилдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.
“2023 йилда сил юқумли касалликлардан ўлим ҳолатларининг асосий омилига айланиб, бу борада CОVID-19 ни ортда қолдирди, — дейилади ҳисоботда. — Ўтган йили сил оқибатида 1,25 миллион киши ҳаётдан кўз юмган ва бу кўрсаткич ундан аввалги йилга нисбатан бироз камайган бўлса-да, беморлар сони тахминан 10,8 миллион нафарга ошган".
Энг кўп касалланиш ҳолатлари Ҳиндистон (26 фоиз), Индонезия (10 фоиз), Хитой (6,8 фоиз), Филиппин (6,8 фоиз) ва Покистон (6,3 фоиз) давлатлари ҳиссасига тўғри келади.
ЖССТ хулосасига кўра, дунё бўйлаб силнинг дориларга чидамли турлари кенг тарқалиши “инқироз омили”дир. Ўз навбатида, ташкилот мазкур юқумли касалликнинг ривожланиш хавфини оширадиган беш асосий омилни келтириб ўтди:
спиртли ичимликлар асоратлари билан боғлиқ касалликлар;
“Сўнгги йилларда Ўзбекистонда сил билан касалланиш даражаси 1,5-2 баробар, ўлим ҳолатлари 6-8 баробар камайди. Будунёнинг жуда кам сонли давлатлари эришган кўрсаткичдир”, — дейилади ССВ хабарида.
Айтилишича, Ўзбекистонда силни даволаш самарадорлиги кейинги йилларда 90 фоизга етказилди ва бу ЖССТнинг хасталикни тугатиш стратегияси мақсадларига мосдир.