https://sputniknews.uz/20250122/ozbekiston-toqimachilik-tikuv-trikotaj-mahsulotlar-eksport-47647182.html
Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари экспортини оширади
Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари экспортини оширади
Sputnik Ўзбекистон
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида қайта ишлаш занжири ривожлантирилади. 22.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-22T16:17+0500
2025-01-22T16:17+0500
2025-01-22T16:17+0500
ўзбекистон
экспорт
тўқимачилик
текстиль
янги фармон
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/0d/47080482_0:105:2000:1230_1920x0_80_0_0_4de19878f48ccb3d913d3d1f98abc1e3.jpg
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Ўзбекистон 2027 йилда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатидаги маҳсулотлар экспортини 7,0 миллиард долларга етказади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонда назарда тутилган.Ҳужжатга кўра, 2025–2027 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида қайта ишлаш занжирини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди.Маҳсулотлар экспортини қуйидаги кўрсатгичларга етказиш назарда тутилган:Шунингдек, АҚШ ва Европа давлатлари бозорларига тайёр маҳсулотлар экспортини 500 миллион долларга етказиш белгиланган.Ҳужжатда қуйидагилар назарда тутилган:Шунингдек, тўқимачилик тармоғида қайта ишлашни чуқурлаштириш учун қулай молиявий шарт-шароитлар яратиш мақсадида белгиланган қўллаб-қувватлаш механизмлари жорий этилади.Қолаверса, “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ ҳузурида факторинг ташкилоти ташкил этилади.
https://sputniknews.uz/20240710/uzbekistan-toqimachilik-mahsulotlar-eksport-44740796.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/0d/47080482_111:0:1890:1334_1920x0_80_0_0_d28379c39f1934fc34e079dd475ff7d0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, экспорт, тўқимачилик, текстиль, янги фармон, иқтисод
ўзбекистон, экспорт, тўқимачилик, текстиль, янги фармон, иқтисод
Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари экспортини оширади
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида қайта ишлаш занжири ривожлантирилади.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Ўзбекистон 2027 йилда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатидаги маҳсулотлар экспортини 7,0 миллиард долларга етказади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонда
назарда тутилган. Ҳужжатга кўра, 2025–2027 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида қайта ишлаш занжирини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди.
Маҳсулотлар экспортини қуйидаги кўрсатгичларга етказиш назарда тутилган:
2025 йилда 4,0 миллиард долларга;
2026 йилда 5,0 миллиард долларга;
2027 йилда 7,0 миллиард долларга.
Шунингдек, АҚШ ва Европа давлатлари бозорларига тайёр маҳсулотлар экспортини 500 миллион долларга етказиш белгиланган.
Ҳужжатда қуйидагилар назарда тутилган:
илғор технологиялар ва замонавий дизайнерлик ишланмаларини кенг жорий қилиш ҳамда халқаро брендларни жалб қилиш орқали жами экспортда тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари улушини 70 фоизга етказиш;
ип-калавани чуқур қайта ишлашни янада ривожлантириш мақсадида 5,0 миллиард доллар миқдорида хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб қилиш.
Шунингдек, тўқимачилик тармоғида қайта ишлашни чуқурлаштириш учун қулай молиявий шарт-шароитлар яратиш мақсадида белгиланган қўллаб-қувватлаш механизмлари жорий этилади.
“Маҳаллий маҳсулот ва брендларни халқаро “маркетплейс”ларда тарғиб қилиш, жойлаштириш ва реклама қилиш бўйича “Made in Uzbekistan” дастури амалга оширилади”, — дейилади ҳужжат матнида.
Қолаверса, “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ ҳузурида факторинг ташкилоти ташкил этилади.