Ўзбекистонда Ростов маданияти кунларини ўтказиш таклиф этилди — тафсилотлар

© Sputnik / Актан ТемиркановВечерний вид на высотные здания Ташкент-сити.
Вечерний вид на высотные здания Ташкент-сити. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2025
Oбуна бўлиш
Губернатор: 2025 йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда Ростов вилояти маданияти кунларини ўтказишни таклиф қиламан.
TOШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Ўзбекистонда Россиянинг Ростов вилояти маданияти кунларини ўтказиш таклиф этилди, дея хабар берди “Дунё” АА.
Ўзбекистон бош консули Бурхон Алиқулов Россиянинг Ростов вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Юрий Слюсарь билан учрашди.

"Таълим, туризм ва маданият жабҳаларида ҳам алоқаларимизни кенгайтириш учун улкан салоҳият бор. Шу муносабат билан 2025 йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистон шаҳарларидан бирида Ростов вилояти маданияти кунларини ўтказишни таклиф қиламан", — деди Юрий Слюсарь.

Мулоқот чоғида ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий ва сармоявий шерикликни жадаллаштириш бўйича янги йўналишларга эътибор қаратилди.
Томонлар миграция соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини айтиб, Ўзбекистон ҳукумати уюшган ва хавфсиз меҳнат миграциясини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани, бу икки мамлакат иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатаётгани таъкидлашди.
Ростов вилояти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, машинасозлик, металлургия ва кўмир саноати бўйича федерациянинг энг йирик субъектларидан бири ҳисобланиши қайд этилди. Вилоят раҳбари, шунингдек, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида қўшма лойиҳаларни фаоллаштириш ва янги йўналишларни топиш муҳимлигига эътибор қаратди.
Ўзбекистон ва Россия маданий ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди — тафсилотлар
Ростовская область России готова расширять сотрудничество с регионами Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2025
Россиянинг Ростов вилоятида Ўзбекистон агросаноат хаби яратилиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0