Малайзия Ўзбекистонда АЁҚШлар тармоғи ва транспорт-логистика инфратузилмасини яратмоқчи

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишРабота АЗС в Москве
Работа АЗС в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2025
Oбуна бўлиш
“Ўзбекнефтгаз” ва "Five Petroleum" компанияси ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистонда Малайзиянинг ёқилғи қуйиш шохобчалари очилиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси ва Малайзиянинг "Five Petroleum" компанияси бош директори ўртасида бўлиб ўтган музокараларда маълум қилинди.
Учрашувда Ўзбекистонда "Five Petroleum" бренди остида ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратиш масаласи муҳокама қилинди.
“Томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва республика ёқилғи-энергетика сектори учун стратегик аҳамиятга эга бўлган ташаббусларни ривожлантиришга келишиб олдилар”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, асосий эътибор маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириш учун замонавий технологиялар ва халқаро стандартларни жорий этишга қаратилди. Шунингдек, томонлар Малайзия компаниясининг мамлакат ҳудудларида транспорт-логистика инфратузилмасини яратиш имкониятларини ҳам кўриб чиқишди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг июль ойида Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "FIVE Petroleum Malaysia" компанияси асосчиси ва бош директори Кинг Лим Чин Фуи билан учрашган эди. Унда “Малайзия томони билан Тошкент шаҳри ва кейинчалик республиканинг бошқа ҳудудларида ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратиш ва уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш бўйича лойиҳани амалга ошириш ишларини бошлашга келишиб олинган.
Янгиликлар лентаси
0