https://sputniknews.uz/20240701/malayziya-toshkentda-ayoqshlar-tarmogini-yaratmoqchi-44608848.html
Малайзия Тошкентда АЁҚШлар тармоғини яратмоқчи
Малайзия Тошкентда АЁҚШлар тармоғини яратмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Малайзия Тошкент шаҳри ва кейинчалик республиканинг бошқа ҳудудларида ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратиш ва уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш бўйича лойиҳани амалга ошириш ишларини бошлайди.
2024-07-01T13:09+0500
2024-07-01T13:09+0500
2024-07-01T13:09+0500
иқтисод
ўзбекистон
малайзия
тошкент
аёқш
самарқанд
элчи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0d/30698081_0:321:3071:2048_1920x0_80_0_0_7bd88d1afd65b7873372c613e59a64c3.jpg
TOШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Малайзия Тошкентда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари (АЁҚШ) тармоғини яратмоқчи. Бу ҳақда "Дунё" АА маълум қилди. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "FIVE Petroleum Malaysia" компанияси асосчиси ва бош директори Кинг Лим Чин Фуи билан учрашди. Унда Малайзия компанияси раҳбари билан Ўзбекистонга инвестиция киритиш имкониятлари муҳокама қилинди. Кинг Лим шу йил май ойида Самарқандда бўлиб ўтган бизнес-форумда вилоят ҳокимлиги билан алюминий банкалар ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича эришилган келишувни амалга оширишдан манфаатдор эканини маълум қилди. Қайд этилишича, алюминий банкаларини етказиб беришда мамлакатдаги салқин ичимликлар ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик ўрнатилади. Учрашувда компания вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ишчи сафарини ташкил этиш тўғрисида келишилди. Маълумот учун, мазкур компания Малайзия бўйлаб 110 дан ортиқ автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларини бошқаради.
https://sputniknews.uz/20240104/putin-xorijlik-kontrakt-ishchilar-fuqarolik-farmon-41927860.html
ўзбекистон
малайзия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0d/30698081_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_064e3e98a32b0e522f8036d7daecebf1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
малайзия тошкент ёқилғи қуйиш шохобчалари
малайзия тошкент ёқилғи қуйиш шохобчалари
Малайзия Тошкентда АЁҚШлар тармоғини яратмоқчи
Малайзия Тошкент шаҳри ва кейинчалик республиканинг бошқа ҳудудларида ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратиш ва уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш бўйича лойиҳани амалга ошириш ишларини бошлайди.
TOШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Малайзия Тошкентда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари (АЁҚШ) тармоғини яратмоқчи. Бу ҳақда "Дунё" АА
маълум қилди. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "FIVE Petroleum Malaysia" компанияси асосчиси ва бош директори Кинг Лим Чин Фуи билан учрашди. Унда Малайзия компанияси раҳбари билан Ўзбекистонга инвестиция киритиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Кинг Лим шу йил май ойида Самарқандда бўлиб ўтган бизнес-форумда вилоят ҳокимлиги билан алюминий банкалар ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича эришилган келишувни амалга оширишдан манфаатдор эканини маълум қилди. Қайд этилишича, алюминий банкаларини етказиб беришда мамлакатдаги салқин ичимликлар ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик ўрнатилади.
“Малайзия томони билан Тошкент шаҳри ва кейинчалик республиканинг бошқа ҳудудларида ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратиш ва уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш бўйича лойиҳани ҳам амалга ошириш ишларини бошлашга келишиб олинди”, — дейилади хабарда.
Учрашувда компания вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ишчи сафарини ташкил этиш тўғрисида келишилди.
Маълумот учун, мазкур компания Малайзия бўйлаб 110 дан ортиқ автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларини бошқаради.