https://sputniknews.uz/20250118/saqlanishi-taqiqlangan-yovvoyi-hayvonlar-47603980.html
Тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик белгиланди
Тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Унга кўра, ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан сақлаш, ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 875 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
2025-01-18T10:30+0500
2025-01-18T10:30+0500
2025-01-18T11:07+0500
жамият
ўзбекистон
ҳайвонлар
ҳайвонот олами
қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1e/40467724_0:0:3048:1714_1920x0_80_0_0_b57da93b4898841450ec3de8c44b455b.jpg
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик белгиланди. Президент томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.Бундан ташқари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ҳайвонларни сақлаш қоидаларини бузиш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан эгасиз ҳайвонларни туттириш ва сақлаш чораларини кўрмаслик, фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 125 минг сўмдан 1 млн 875 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 875 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.Шунингдек, худди шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 750 минг сўмдан 5 млн 625 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 30 бараваригача (5 млн 625 минг сўмдан 11 млн 250 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилмоқда.Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
https://sputniknews.uz/20250103/qish-kocha-hayvonlari-yordam-47315157.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1e/40467724_0:0:2732:2048_1920x0_80_0_0_946a28cf6b0cbcec27c5ad713104316c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ёввойи ҳайвонлар жавобгарлик
ёввойи ҳайвонлар жавобгарлик
Тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик белгиланди
10:30 18.01.2025 (янгиланди: 11:07 18.01.2025) Президент томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик белгиланди. Президент томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар
киритилди.
Унга кўра, ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан сақлаш, ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 875 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача (11 млн 250 минг сўмдан 18 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилмоқда.
Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.
Бундан ташқари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ҳайвонларни сақлаш қоидаларини бузиш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан эгасиз ҳайвонларни туттириш ва сақлаш чораларини кўрмаслик, фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 125 минг сўмдан 1 млн 875 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 875 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Шунингдек, худди шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 750 минг сўмдан 5 млн 625 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 30 бараваригача (5 млн 625 минг сўмдан 11 млн 250 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.