https://sputniknews.uz/20250117/toshkent-ozbekiston-xitoy-biznes-forum-47587315.html
Тошкентда Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтди — батафсил
Тошкентда Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтди — батафсил
Sputnik Ўзбекистон
2024 йил якунига кўра Хитойнинг Ўзбекистонга киритган сармояси ҳажми 10 миллиард доллардан ошди, товар айирбошлаш ҳажми эса 13,1 миллиард долларни ташкил этди. Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокидаги 3357 та корхона фаолият кўрсатмоқда. Хитой компаниялари Ўзбекистон ҳудудларида энергетика, енгил саноат, инфратузилмани ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, геология-қидирув ва бошқа соҳаларда лойиҳаларни амалга оширмоқда.
2025-01-17T09:40+0500
2025-01-17T09:40+0500
2025-01-17T10:39+0500
ўзбекистон
хитой
бизнес
форум
тошкент
ҳамкорлик
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/11/47586234_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_4adf4d7c5bd3345af181dca23a6e5fa3.jpg
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Кеча Тошкентда Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Тадбирда ХХР Фавқулодда ва мухтор элчиси Ю Жун, тегишли идоралар раҳбарлари, ўзбек ва хитой бизнесининг 400 нафардан ортиқ вакиллари иштирок этди. Сўзга чиққанлар сўнгги йилларда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги кўлами изчил кенгайиб бораётганини таъкидлашди.2024 йил якунига кўра Хитойнинг Ўзбекистонга киритган сармояси ҳажми 10 миллиард доллардан ошди, товар айирбошлаш ҳажми эса 13,1 миллиард долларни ташкил этди. Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокидаги 3357 та корхона фаолият кўрсатмоқда. Хитой компаниялари Ўзбекистон ҳудудларида энергетика, енгил саноат, инфратузилмани ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, геология-қидирув ва бошқа соҳаларда лойиҳаларни амалга оширмоқда.Форум доирасида Ўзбекистоннинг сармоявий ва сайёҳлик салоҳияти тақдимотлари ҳам ўтказилди, B2B ва B2G форматларида учрашувлар ташкил этилди. Иштирокчилар янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш ва ўзаро манфаатли шартномалар тузиш имконига эга бўлдилар.Форум якунида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, унда хорижлик иштирокчилар Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
https://sputniknews.uz/20241222/ozbekiston-xitoy-buyuk-ipak-yoli-yuqori-tezlikdagi-temir-yol-ustaxona-47236122.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/11/47586234_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_e6cff054f397b687256b6d1e779e1b5f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент ўзбекистон хитой бизнес-форум
тошкент ўзбекистон хитой бизнес-форум
Тошкентда Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтди — батафсил
09:40 17.01.2025 (янгиланди: 10:39 17.01.2025) 2024 йил якунига кўра Хитойнинг Ўзбекистонга киритган сармояси ҳажми 10 миллиард доллардан ошди, товар айирбошлаш ҳажми эса 13,1 миллиард долларни ташкил этди.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Кеча Тошкентда Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Тадбирда ХХР Фавқулодда ва мухтор элчиси Ю Жун, тегишли идоралар раҳбарлари, ўзбек ва хитой бизнесининг 400 нафардан ортиқ вакиллари иштирок этди. Сўзга чиққанлар сўнгги йилларда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги кўлами изчил кенгайиб бораётганини таъкидлашди.
2024 йил якунига кўра Хитойнинг Ўзбекистонга киритган сармояси ҳажми 10 миллиард доллардан ошди, товар айирбошлаш ҳажми эса 13,1 миллиард долларни ташкил этди. Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокидаги 3357 та корхона фаолият кўрсатмоқда. Хитой компаниялари Ўзбекистон ҳудудларида энергетика, енгил саноат, инфратузилмани ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, геология-қидирув ва бошқа соҳаларда лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Иштирокчиларга Ўзбекистонда қулай бизнес юритиш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун яратилган шарт-шароитлар, Ўзбекистон сармоявий ва саноат салоҳиятининг муҳим жиҳатлари ҳақида маълумотлар берилди. Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва ишга туширгандан кейин фойдаланиш жараёнида тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлик билдирилди.
Форум доирасида Ўзбекистоннинг сармоявий ва сайёҳлик салоҳияти тақдимотлари ҳам ўтказилди, B2B ва B2G форматларида учрашувлар ташкил этилди. Иштирокчилар янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш ва ўзаро манфаатли шартномалар тузиш имконига эга бўлдилар.
Форум якунида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, унда хорижлик иштирокчилар Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.