https://sputniknews.uz/20241222/ozbekiston-xitoy-buyuk-ipak-yoli-yuqori-tezlikdagi-temir-yol-ustaxona-47236122.html
Ўзбекистон Хитой билан юқори тезликдаги темир йўл устахонасини очмоқчи
Ўзбекистон Хитой билан юқори тезликдаги темир йўл устахонасини очмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилиши ва эксплуатацияси учун юқори малакали кадрлар тайёрланади. 22.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-22T14:40+0500
2024-12-22T14:40+0500
2024-12-22T14:40+0500
жамият
ўзбекистон
хитой
темир йўл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/13/30858927_0:0:1009:568_1920x0_80_0_0_89f1918bdc33902f47e6d3008dcd0df9.jpg
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон Хитой билан ҳамкорликда темир йўл транспорти соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлайди, дея хабар берди Транспорт вазирлиги.Транспорт вазири ўринбосари Илҳомжон Абдугафаров Хитой партия котиби Чэн Гуанг бошчилигидаги Шинжон темир йўл ва техника касб-ҳунар коллежи делгацияси билан учрашди.Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида транспорт ва логистика ҳамда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш йўналишида янги таълим дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада кенгайтириш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди.Қайд этилишича, ушбу лойиҳанинг мақсади ҳар икки муассасанинг юқори сифатли таълим ва ўқитиш тажрибасидан фойдаланиш ва темир йўл соҳасида таълим алмашинуви ва истеъдодларни ривожлантириш учун кенгроқ платформани тақдим этган ҳолда ҳар икки мамлакатда темир йўл саноатини ривожлантиришга ҳисса қўшишдан иборатдир.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/13/30858927_2:0:826:618_1920x0_80_0_0_9b3f4beecb3da4e0c26db517abaf4257.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, хитой, темир йўл
жамият, ўзбекистон, хитой, темир йўл
Ўзбекистон Хитой билан юқори тезликдаги темир йўл устахонасини очмоқчи
“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилиши ва эксплуатацияси учун юқори малакали кадрлар тайёрланади.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон Хитой билан ҳамкорликда темир йўл транспорти соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлайди, дея хабар берди
Транспорт вазирлиги. Транспорт вазири ўринбосари Илҳомжон Абдугафаров Хитой партия котиби Чэн Гуанг бошчилигидаги Шинжон темир йўл ва техника касб-ҳунар коллежи делгацияси билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида транспорт ва логистика ҳамда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш йўналишида янги таълим дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада кенгайтириш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди.
“Томонлар “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилиши ва эксплуатацияси учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Тошкент давлат транспорт университети Шинжон темир йўл ва техника касб-ҳунар коллежи билан ҳамкорликда “Буюк Ипак йўли юқори тезликдаги темир йўл устахонаси”ни ташкил этиш юзасидан фикр алмашди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ушбу лойиҳанинг мақсади ҳар икки муассасанинг юқори сифатли таълим ва ўқитиш тажрибасидан фойдаланиш ва темир йўл соҳасида таълим алмашинуви ва истеъдодларни ривожлантириш учун кенгроқ платформани тақдим этган ҳолда ҳар икки мамлакатда темир йўл саноатини ривожлантиришга ҳисса қўшишдан иборатдир.