https://sputniknews.uz/20250116/toshkent-viloyat-nogiron-shaxslar-sport-baza-47574786.html
Тошкент вилоятида ногиронлиги бўлган шахслар учун спорт базаси қурилмоқда — тафсилотлар
Тошкент вилоятида ногиронлиги бўлган шахслар учун спорт базаси қурилмоқда — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Спорт базаси “Хўжакент” қишлоғи ҳудудида жойлашган. 16.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-16T13:26+0500
2025-01-16T13:26+0500
2025-01-16T13:26+0500
спорт
ўзбекистон
тошкент вилояти
ҳокимият
ногиронлиги бўлган шахслар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/137/68/1376815_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_e5cad61178ad289110121c4aa58774c6.jpg
TOШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги 50 гектар ер майдонида ногиронлиги бўлган шахслар учун спорт базаси қурилмоқда. Бу бўйича вилоят ҳокимининг тегишли қарори имзоланди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати. Бўстонлиқ тумани “Қоронқул” МФЙ, Хўжакент қишлоғи ҳудудидан 50 гектар ер майдони адаптив спорт турлари билан профессионал шуғулланувчи ногиронлиги бўлган шахслар учун машғулот базаси барпо этиш учун ажратилди. Мазкур база президентнинг “Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ташкил қилинмоқда. Маълумот учун президентнинг “Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, шу йилнинг 1 февралидан ногиронлиги бўлган шахсларга жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари ҳамда адаптив спорт турлари бўйича гуруҳлар ташкил этилган спорт мактабларини Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобиль иловаси орқали танлаш имконияти яратилади.
https://sputniknews.uz/20241121/toshkent-nogiron-taksi-46740311.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/137/68/1376815_188:0:1313:844_1920x0_80_0_0_a7662a696d54491400f819800369d8d7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, ўзбекистон, тошкент вилояти, ҳокимият, ногиронлиги бўлган шахслар
спорт, ўзбекистон, тошкент вилояти, ҳокимият, ногиронлиги бўлган шахслар
Тошкент вилоятида ногиронлиги бўлган шахслар учун спорт базаси қурилмоқда — тафсилотлар
Спорт базаси “Хўжакент” қишлоғи ҳудудида жойлашган.
TOШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги 50 гектар ер майдонида ногиронлиги бўлган шахслар учун спорт базаси қурилмоқда. Бу бўйича вилоят ҳокимининг тегишли қарори имзоланди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги
матбуот хизмати. Бўстонлиқ тумани “Қоронқул” МФЙ, Хўжакент қишлоғи ҳудудидан 50 гектар ер майдони адаптив спорт турлари билан профессионал шуғулланувчи ногиронлиги бўлган шахслар учун машғулот базаси барпо этиш учун ажратилди.
Мазкур база президентнинг “Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ташкил қилинмоқда.
“Вилоятда 14 та параспорт тури билан шуғулланишга шароит яратилган. 500 нафарга яқин ногиронлиги бўлган шахслар спорт билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Бу борадаги имкониятларни кенгайтириш мақсадида қатор чора-тадбирлар кўзда тутилган. Хусусан, давлат спорт мактабларида адаптив спорт бўйича гуруҳлар ташкил этиш, маҳаллалардаги майдончаларни ногиронлиги бўлган шахсларга ҳам мослаштириш кабилардир”, — дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.
Маълумот учун президентнинг “Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, шу йилнинг 1 февралидан ногиронлиги бўлган шахсларга жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари ҳамда адаптив спорт турлари бўйича гуруҳлар ташкил этилган спорт мактабларини Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобиль иловаси орқали танлаш имконияти яратилади.