https://sputniknews.uz/20241121/toshkent-nogiron-taksi-46740311.html
Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар учун такси хизмати ишга тушди — у қандай ишлайди?
Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар учун такси хизмати ишга тушди — у қандай ишлайди?
Sputnik Ўзбекистон
Хизматдан фойдаланиш "Yandex Go" иловаси орқали амалга оширилади. 21.11.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-11-21T17:00+0500
2024-11-21T17:00+0500
2024-11-21T17:00+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
такси
яндекс такси
ногиронлиги бўлган шахслар
ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0a/45571113_0:72:1348:830_1920x0_80_0_0_8f07120af5ff181d8b266cd2dd6a50d2.jpg
TOШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар учун "Yandex Go" иловаси иловасида “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди, дея хабар берди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати. "Ижтимоий такси" пилот лойиҳасини ишга туширишдан мақсад: Хизматдан фойдаланиш "Yandex Go" иловаси орқали амалга оширилади. Буюртмани қабул қилган ҳайдовчига мижозни манзилга олиб бориш давомида бир қатор махсус вазифаларни амалга ошириш кераклиги ҳақида хабар берилади. Демак, машина топишга ёрдам беринг манзил карточкасида фойдаланувчига машинани топиш, унинг ёнига келиш ва салонга ўтиришга ёрдам берувчи изоҳ кўринади.Эшитишида муаммолари бўлган шахсларга ҳайдовчи чат орқали мулоқот қилишни сўраши керак бўлади. “Ногиронлик аравачасидаман” бу функция танланган бўлса, ҳайдовчида “ногиронлар аравачасида бўламан, машинага ўтиришда ёрдам, бўш юкхона керак” изоҳи кўринади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0a/45571113_74:0:1274:900_1920x0_80_0_0_d63e3ff31440d5c7101f7ebe9f215cdb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, тошкент, такси, яндекс такси, ногиронлиги бўлган шахслар, ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
жамият, ўзбекистон, тошкент, такси, яндекс такси, ногиронлиги бўлган шахслар, ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар учун такси хизмати ишга тушди — у қандай ишлайди?
Хизматдан фойдаланиш "Yandex Go" иловаси орқали амалга оширилади.
TOШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар учун "Yandex Go" иловаси иловасида “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди, дея хабар берди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
матбуот хизмати. "Ижтимоий такси" пилот лойиҳасини ишга туширишдан мақсад:
аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш;
ногиронлиги бўлган шахслар ва таянч харакатида муаммолари бўлган болалар учун ижтимоий соҳа обектлари, таълим муассасаларига бориб келишларига қулайликлар яратиш.
Хизматдан фойдаланиш "Yandex Go" иловаси орқали амалга оширилади.
“Мазкур иловада ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларига мослаштирилган махсус функция "Yandex Go" иловасида алоҳида экранда мавжуд. Уларни ҳар қандай тарифда манзилга етиб олиш учун танлаш мумкин ("Старт", "Комфорт" ёки "Комфорт+"). Барча тарифларда хизмат нархлари ўзгармайди”, — дейилади агентлик хабарида.
Буюртмани қабул қилган ҳайдовчига мижозни манзилга олиб бориш давомида бир қатор махсус вазифаларни амалга ошириш кераклиги ҳақида хабар берилади.
Демак, машина топишга ёрдам беринг манзил карточкасида фойдаланувчига машинани топиш, унинг ёнига келиш ва салонга ўтиришга ёрдам берувчи изоҳ кўринади.
Эшитишида муаммолари бўлган шахсларга ҳайдовчи чат орқали мулоқот қилишни сўраши керак бўлади. “Ногиронлик аравачасидаман” бу функция танланган бўлса, ҳайдовчида “ногиронлар аравачасида бўламан, машинага ўтиришда ёрдам, бўш юкхона керак” изоҳи кўринади.